Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 18 апрел куни эрта тонгдан бир дунё ишл | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 апрел куни эрта тонгдан бир дунё ишларни режалаштирасиз. Аммо уларнинг ярмиси ҳам амалга ошмаслиги мумкин. Бунга оилангизда пайдо бўладиган муаммолар сабаб бўлиши турган гап. Яқин инсонингиз билан мулоқотда ҳис-туйғуларингизни жиловлашга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлиши кутилади. Саломатлик ҳақида ҳам кун давомида ўйлаб ўтсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Рамазон ойи тугашига ҳам саноқли кунлар қолди, ушбу ойда тарозини палласини савобли ишлар билан тўлдиринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 апрел куни биринчи навбатда мактабда ўқийдиган фарзандларингиз билан шуғулланинг. Уларнинг мактабдаги дарслари, ўзлаштириши билан қизиқиб кўринг. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз танийдиган ва қаттиқ ишонадиган одам сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Аммо ён беришни уддаласангиз, жуфтингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун баъзилар янги лавозимни эгаллашлари кутилмоқда. Аммо иш жойингизда ҳамкасблар бу лавозимни муҳокама қила бошлашса, ҳайрон бўлманг. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни қўлга олинг. Кечки пайт ким биландир танишиб қоласиз-у, омадингиз кулади. Бу одам ҳам бадавлат, бундан ташқари, ҳақиқий қалб эгаси бўлиб чиқади. У сизга энг аввало моддий жиҳатдан кўмак бериши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 апрел куни яқин ўтмишингиз сизни азоблай бошлаши мумкин. Аммо унутманг, ўтмишни ҳеч қачон ортга қайтариб бўлмайди. Бугун орзуларингиз ушаладиган, режаларингиз тўсиқларсиз амалга ошадиган кун, фойдаланиб қолинг. Ишхонада муаммо кўзга ташланмайди. Агар ишингизни, касбингизни севсангиз, даромад ҳам, руҳий тетиклик ҳам сизни қидириб топади. Шунинг учун бугун кун давомида бошингизни баланд кўтарган ҳолда иш тутсангиз, сира хато бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржининг баъзи вакиллари иш жойидаги муҳит билан сира келиша олмай, охири кетиш ҳақида ариза ёзиш ҳаракатига тушишлари кутилади. Бироқ бу ишни амалга оширишдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилинг. Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиришини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишасиз. Шу танишув сизни турли тушкун хаёллардан чалғитиши турган гап. Кечқурун ҳеч қандай сафар масаласида режа тузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 апрел куни ниҳоят паризод буржининг аксарият вакиллари биринчи бўлиб моддий муаммоларни ижобий ҳал этишади ва сиз дарҳол дўкон, бозор айланиш пайига тушасиз. Бу жуда тўғри қарор. Одам дунёга бир марта келади. Имкон бўлса, ёқимли харидлар билан ўзингизни ўзингиз мамнун этишингизга нима етсин. Оила қурмаганлар ҳам бугундан ниманидир умид қилсалар бўлади. Баъзиларнинг кўнгил изҳори бўлғуси жуфти тарафидан қизғин кутиб олинади.




Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•