Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун ўзингизни шундай яхши тутингк | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзингизни шундай яхши тутингки, барча кўрганлар ҳайратдан тош қотиб қолсин. Лекин дунёдаги омад ва муваффақият деганнинг барчаси сизда бўлса ҳам атрофдагиларга билдирманг. Сир бой берманг. Мақтанманг. Спорт билан шуғулланиш жараёнида юракка босим ўтказиб қўйишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида фирибгарлар чангалига тушиб қолишингиз хавфи бор. Пулларингизни ёнингизда сақланг. Катта ишларга пул тикмай туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 апрелда шундай бир ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкинки, дунё кўзларингизга тор кўрина бошлайди. Башарти бўлиб ўтадиган ишларни олдиндан сеза олиш қобилиятингиз бўлса, дарҳол унга мурожаат этинг ва барча кўнгилсизликларнинг олдини олинг. Шахсий ҳаётингизда мавжуд муҳитни борича қолдиринг. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиздан тўйни тезлаштиришни ҳадеганда талаб қилаверманг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар эзгу ниятларга етишингизда катта ёрдам беради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фаолликни камайтиришингизга тўғри келади. Агар вазиятга қарши борсангиз, ютқазасиз. Оилавий ҳаётда ён бериш масаласига эътибор қаратинг. Ҳар бир гапингизни жуда эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Айниқса, бегоналар билан тиллашганда ҳушёр туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Уйдагиларни арзимас хато туфайли ранжитиб қўйишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 апрел куни вақтингиз қандайдир зерикарли кечиши мумкин. Гоҳ пулдорлар, гоҳ қашшоқлар қўнғироқ қилади. Ана шундай лаҳзаларда ўзингизни муносиб тутишингиз талаб этилади. Гарчи раҳбар лавозимда бўлсангиз ҳам бундан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Муҳаббатда иллиюзияга берилманг. У сизни йўлдан оздиради. Бўлғуси жуфтингиз ёки жуфтингиздан кўп нарса талаб қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ишда, рўзғорда жуда эътиборли бўлинг. Хаёлпарастликка уйдан ташқарига чиқаётгандаёқ нуқта қўйинг. Анчадан бери бирга ишлайдиганларнинг қайсидир бири бугун ҳам ишларингиз унумли кечишида яқиндан ёрдам беради. Биргаликда бажарилган иш эса кечқурунга бориб кутилган даромадни албатта беради. Тўғри, бу даромаддан бойиб кетмаслигингиз мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 апрелда тафаккурингизни ўзингизга бўйсундиринг. Туйғулар асирига айланманг. Ҳатто, кимнидир қаттиқ севиб қолсангиз ҳам туйғуларни жиловда ушланг. Ёлғонга қоришиқ ишлар, ташқарида қарама-қарши жинс вакили ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилишдан дарҳол воз кечинг. Бунинг ажри ёмон бўлади. Саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз шарт. Агар анчадан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, врач кўригидан ўтинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•