Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугунги кунингиз хавотирлар ва қайғулар | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз хавотирлар ва қайғулардан иборат бўлиши мумкин. Бунга арзирли сабаб бўлади албатта. Аммо ўзингизни қўлга олинг. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Кун давомида ўз манфаатларингиз ҳақида ўйлаш ўрнига яқинларингизга меҳр кўрсатинг. Шунда орангизда ўта совуқ муносабатлар зоҳир бўлса-да, барибир эриш палласига киради. Кечқурун оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбир жамиятда обрўйингиз ошишига туртки бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 апрел куни кимлар биландир баҳслашиш, жанжаллашишингиз учун арзирли сабаблар юзага келади. Лекин эмоцияни ўзингизга бўйсундира олсангиз, бу жанжалларни четлаб ўтасиз. Бундан ташқари, муваффақиятлар қозониш учун янги имкониятлар эшиклари очилади. Молия масаласида жуда сергак бўлинг. Ҳар бир тийинни алоҳида ҳисобланг. Акс ҳолда катта миқдордаги йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб сизга самодаги магнит бўронлари таъсир қиладими, негадир кечагина вужудингизга сиғмай кетган куч бирдан йўққа чиқади. Йўққа чиқмаса-да, сезиларли даражада камайиб кетиши мумкин. Демак, уларни ниҳоятда авайлаб, тежаб сарфлашингиз керак. Кўнгли қораларга ўзингизни хафа қилдириб қўйманг. Яхшиси, улардан нари бўлинг. Пулни тежаб ишлатишингиз тавсия этилади. Харидларни амалга оширганда ҳам буюм ёки жиҳознинг нархига албатта эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 апрелда қайсарлик ва принсипиалликни четга суриб ҳар бир вазиятга мослашиш пайида бўлинг. Тилак ва истакларингиз реалликка асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда уларнинг ҳақиқатга айланиши учун жуда кўп вақт керак бўлади. Обрўли одамлар билан мулоқот қилишда ва асосий ишларни бажаришда бардош зарур. Тақдирингизга тан беринг. Шукр қилинг. Саломатликни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун биринчи навбатда саломатликни асраш масаласига эътибор қаратинг. Соғлиғингиз овқатни режим асосида тановул қилмаслигингиз оқибатида ҳам ёмонлашиши ҳеч гап эмас. Уйингиздаги вазият ва муҳит эмоциянгиз қандай ҳолатда бўлиши билан боғлиқ. Ташқарида эса пулдорлар, юқори лавозимли шахслар билан қанча мулойим ва дипломатларча муносабат юритсангиз, шунча тез эзгу ниятларга етасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 апрел куни оғир юк кўтариш ва жисмоний зўриқишлардан йироқ бўлинг. Спорт бундан қисман мустасно. Фақат сузиш ва ёга билан шуғуллансангиз, аксинча организм учун фойда бўлади. Руҳий тушкунликлар ва босимни ўзингиздан ҳайдаб солинг. Оилада ҳам сизнинг хотиржамлигингиз жуда керак бўлади. Кутинг, яхши кунлар келишига астойдил умид боғланг. Ўша кун албатта келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•