Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) 2 январда барвақт уйқудан уйғониб, | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

2 январда барвақт уйқудан уйғониб, қиш ҳавосига боққанча майин жилмайиш қилсангиз бас, билингки, кун бўйи омад фақат сизники бўлади. Яқинларингиз кайфиятингизни атайин бузишга ҳаракат қилишса ҳам эътибор берманг. Нимани режа қилган бўлсангиз, ўша юмушларни чин кўнгил билан адо этаверинг. Майли, ишлар, ўтмишдаги хатоларни тузатиш то кечга қадар давом этсин. Сира ортга чекинманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Саломатлиги жойида эмаслар эрталаб поликлиникага боришлари ва тиббий кўрикдан ўтиб қўйишлари талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда бугун бошқа кунлардагига қараганда ўта жиддий тўсиқлар йўлингизга кўндаланг туриши мумкин. Сиз эса бу масалага файласуфона ёндашинг. Иши юришмаётганлар уйга қамалиб ўтиришлари, ташвиш чекишлари сира шарт эмас. Ҳозир буткул бошқа замон. Интернетга кирсангиз, ўзингизбоп ажойиб ишларни топасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 январ куни ўзингиз ўзингизга йўқ жойдан муаммоларни қалаштириб ташлашингиз мумкин. Аммо уларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Сиз ундан кўра дам олинг. Тоза ҳавода сайр қилинг. Болаларингиз бўлса, улар билан истироҳат боғларига боринг. Чалғийсиз. Муҳаббатда ўқотар буржи вакилларини турли келишмовчилик ва жанжаллардан фақат сукут сақлаб қола олади. Сукутни шиор қилиб олинг. Асабни эҳтиётланг. Овқатланишда хатоликларга йўл қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Яқиндагина миянгизга келган янги ғояни бугуноқ ҳақиқатга айлантиришни режалаштирманг. Бу ҳозирча сиз учун иллюзиядан бўлак нарса эмас. Агар масалага реал кўз билан қарасангиз, хомаки ғоянгизнинг тенг ярми чиппакка чиқиши тайин. Шунинг учун олдин уни мияда пишитиб олишингиз керак. Тадбиркорлар бугун энг муҳим учрашувлар ва музокараларни бошдан ўтказишади. Уларнинг даромади ҳам худди шундай муҳим бўлади. Фақат даромад ёз фаслида кўриниш беради.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

2 январда астойдил тер тўкиб ишлашингиз учун қулай шароитлар кўп бўлади. Зўриқишларсиз, аксинча қувонч билан ишласангиз, ишингизда кўпроқ унум бўларди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда раҳбарларингиз сизга қўшимча даромадли иш топширишмоқчи. Албатта рози бўлинг. Оиласиз бўлсангиз, кимнидир севиб қолсангиз-у, у рўйхушлик бермаётган бўлса, сира ранжиманг. Кутинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи остида таваллуд топганлар қоғозбозликка муккасидан кетмасликлари керак. Бу иш билан ҳуқуқшунослар ва мутахассислар шуғулланаверсин. Сиз эса ўзингиз тушунадиган ишларга қўл уринг. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиш, ёқимли харидларни амалга ошириш кабилар хайрли кечади. Айримлар эгаллаб турган касби бўйича малака оширишни бошлайди. Овқатланишни ҳам унутиб қўйманг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•