Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 2 январ ёқимли харидларни амалга ошира | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 январ ёқимли харидларни амалга оширадиган кунингиз. Сиз дўконга чиқинг-у, ўзингизга ёққан кийимни танланг. Нархига қараб ўтирманг. Куннинг иккинчи ярмида бадфеъл бир одам билан рўбарў бўлиб кайфиятингиздаги позитивликни бой беришингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг. Пулларингизни кўксингизга маҳкам босган ҳолда ҳаракатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Уйқудан чап ёнбошингиз билан турсангиз керакки, эрталабдан кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлади. Сергак тортиш ҳаракатига тушмасангиз, кечга қадар шу кайфиятдан чиқиб кета олмай қийналасиз. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган, фавқулодда ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ўзингиз севган инсонни танқид остига олишдан тийилинг. Бугун молиявий операциялар муваффақиятли тарзда якунланади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

2 январда юк ташиш ва савдо билан шуғулланадиганлар юз фоиз муваффақиятга эришади. Даромад ҳам бошқа кунлардагига нисбатан икки ҳисса ортиқроқ бўлиши кутилмоқда. Фақат сиздан бардош, қатъият талаб қилинади холос. Жуфтингиз билан муносабатларда хатога йўл қўйган бўлсангиз, бугун бу хатони тузатишнинг имкони йўқ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда янада юқори малакага эга бўлиш учун ўз устингизда кўпроқ ишлашингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун зиммангизга юкланган вазифаларни бошқа ҳамкасбларга оширишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу сизга кейинчалик жиддий муаммолар туғдириши мумкин. Раҳбарлардан адолат талаб қилиш ҳам бефойда. Агар чарчаган бўлсангиз бир неча кунга рухсат сўранг ва яхшилаб дам олинг. Ана шунда асабий ҳолатлар ўтиб кетади. Жуфтингиз билан муносабатлар бузилган бўлса, уларни тиклашда осон йўлларни қидириб овора бўлманг. Фойдаси йўқ. Ундан кўра, соф туйғуларга суянинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

2 январ куни арслон буржи вакиллари зерикиш деб аталмиш ёқимсиз ҳолатга ошно тутинишлари мумкин. Норози бўлманг. Байрам баҳонасида истаганча хурсандчилик қилгансиз. Энди буёғига ҳам чидайсиз-да. Ўзингизни ҳам ақлий, ҳам жисмоний зўриқишлардан олиб қочинг. Маданий дам олишгина янги куч йиғишда ёрдам бера олади. Жуфтингиз билан мулоқотда кўпроқ мақтов ва олқишларга эътибор қаратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари уйқусида қоғоз пул кўрган бўлса, дўппини осмонга отаверсин. Сизни бугун мўмай даромад кутиши мумкин. Кимлардир энг яқин дўстлар даврасида мириқиб дам олади. Бошқалар эса астойдил тер тўкиб ишлайди. Оиладаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиши тавсия этилади. Қаттиқ шамоллаган бўлсангиз, кўчага чиқмай турганингиз маъқул.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•