Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Якшанба куни ҳам ишловчиларни ишхон | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Якшанба куни ҳам ишловчиларни ишхонадаги ҳамкасблар, раҳбарлар сизни танқид остига ола бошлашлари мумкин. Лекин ўзингизни оқлашга уринманг. Сиз айбдор эмассиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар ниҳоят бўлғуси жуфтининг кўнгил изҳорини эшитиш бахтига муяссар бўлишади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун анчадан бери ўзингиз орзулаб келган фойдали шартномага имзо қўясиз. Ишга ижодий ёндашинг. Бу сизни муваффақият сари етаклайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Иш жойингизда ходимларни қисқартириш амали бошланиш арафасида эканини унутманг ва олдиндан ҳаракатингизни қилинг. Биринчи навбатда моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида ёмонлаша бошлаши мумкин. Организмингизда моддалар алмашинув жараёни издан чиққан кўринади. Врач кўригидан ўтинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун олис сафарга отланишингиз кутилади. Агар экзотик мамлакатларга борсангиз, олдин эмлаш амалини адо этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

15 май куни яқин инсонингизга нисбатан қалбингизда шубҳа-гумонлар пайдо бўлиши ва бундан қалбан азоб чекишингиз эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, шубҳаларни нари суринг. Қалбингизни унга тезроқ топширинг. Эзгу ниятларга етинг. Кечки пайт яқинларингиз сизга кутилмаган совғами, кичик байрамми уюштиришлари мумкин. Чеҳрангизни очинг. Моддий аҳволингиз бугун нолийдиган даражада бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Оилали бўлсангиз, жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ижобий маънода рекорд даражага чиқади. Бу бахтни кўтара оласизми? Кўтара олмасангиз, ўзингизга қийин бўлади. Рўзғорингизда ишдан чиққан жиҳозларни мутахассис чақирмасдан барибир тузата олмайсиз. Демак, мўмайгина пул сарфлашингизга тўғри келади. Харидлар масаласида сира иккиланмай, ҳаракатлар содир этаверинг. Моддий аҳволингиз ҳар қандай оғирликни кўтара олади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 май куни олис келажакка назар ташлашдан тийилишингиз керак. Агар арзирли даромад берадиган иш бўлса, ҳозирча ўша билан банд бўлинг. Таътилга чиқиш истагида юрганлар бугундан қолдирмай ҳаракатларни бошлайверишса бўлади. Моддий аҳволингиз эса фақат банкдан кредит олган тақдирингиздагина яхшиланади. Спорт билан шуғуллансангиз, умуртқа поғонангиз ҳамда оёқларга жароҳат етишидан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи остида таваллуд топганлар бир-биридан ажойиб режалар денгизида суза бошлашади. Аммо режалар ҳақида ҳамкасбларга ёки дўстларга гуллаб қўйманг. Кўз тегади. Айниқса, сиз гапирганлар орасида ҳасадгўйи бўлса, оёғингизга болта уриш пайига тушиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Акси бўлса, йўқотишлар хавф солиши турган гап.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•