Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 15 май якшанба куни муҳаббат қанчалар ш | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

15 май якшанба куни муҳаббат қанчалар шафқатсиз туйғу эканини англаб етасиз. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатни эртак ва афсонавий туйғу сифатида қадрлардингиз. Қадр топмадингиз. Буёғига сергаклик билан иш тутасиз деган умиддамиз. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечади. Фақат йирик харидлар қилмаслигингиз тавсия этилади. Барибир қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Дам олиш кунингиз анча оғир ўтиши кутилмоқда. Шу даражада тушкунликка тушасизки, фолбин, жодугарларга бориб келажагингизни билиш ҳаракатига тушасиз. Аммо бу ишингиз ҳам нотўғри. Аҳволингизни баттарлаштириб қўйишингиз мумкин. Яхшиси, атрофга оптимист назари билан боқинг. Ишга зўр беринг. Ана шунда даромад сизни узоқ кутдирмайди. Кечқурун келиб киссангизга тушади. Саломатлигингиз масаласини ҳам унутиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 майда саломатлигингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригисиз муаммони бартараф эта олмайсиз. Аксига олгандек, оилада ҳам жуфтингиз арзимас сабаблар билан кайфиятингизни бузиши кутилади. Илож қанча. Рўзғордаги барча оғирликларни зиммангизга оласиз-у, орадаги совуқчиликка барҳам берасиз. Бугун қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан бекитиқча ишқий саргузаштларга берилишдан тийилинг. Шўрингизга шўрва тўкилиши турган гап.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун молиявий инқироз хонадонингизга мўралаб ўтиши мумкин. Кутилмаганда йўқотишлар кўзга ташлана бошлайди. Аммо банклардан кредит олиш, таниш-билишлардан қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Муҳаббатда ҳам муаммолар йўқ эмас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар совуқлашганини сезсангиз, муаммога барҳам бериш чорасини кўринг. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилган ҳолда таомлар тановул қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакилларини аслида йўлдан адаштиришнинг ўзи бўлмайди. Аммо 15 май куни шу ҳодиса содир бўлади. Кимдир шахсий ҳаётингизга кириб бориб, сизни йўлдан оздиришга уриниб кўради. Бу шармандаликка ўз вақтида нуқта қўймасангиз бўлмайди. Кейин билинг, буёғига ҳеч қачон суюкли инсонингиз ҳақида бировларга гапира кўрманг. Кечқурун кимнингдир телефон қўнғироғи кайфиятингизни кўтариши кутилмоқда. Бардам бўлинг. Бўш келманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, вақтинча тўхтатиб қўйинг. Акс ҳолда рақобатчиларнинг касрига қолишингиз ҳеч гап эмас. Қуёш нур сочишидан завқ олишга ҳаракат қилинг. Маданиятли, ақлли одамлар билан кўпроқ суҳбатлар қуринг. Бироқ ҳеч кимга ишингиз, пулларингиз ҳақида гапира кўрманг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бу танишув сизни орзулар осмонида парвоз қилишга ундай бошлайди. Қандай бахт!

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•