Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун юлдузлар нафақат эски, балки я | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун юлдузлар нафақат эски, балки янги қадрдонлар, дўстлар даврасида мароқли вақт ўтказишингизни башорат қилишган. Бундан ташқари, кўпчилик сиз томон талпинаверади. Сизга ёрдам таклиф этувчилар, кўмак сўровчиларнинг адоғи бўлмайди. Шахсий ҳаётингизда қисқа танаффуслар юзага келиши мумкин. Лекин улар ҳам сизни қувончга кўмиши ҳақиқат. Турмуш қурмаган бўлсангиз, кечқурун бир инсон билан учрашиб танишишингиз мумкин. Ўша одам сизнинг тақдирдошингизга айланса ажаб эмас.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

2 сентябр куни сиздан сергаги бўлмайди. Ҳар бир лаҳзани назоратингизга ола биласиз. Тушдан сўнг пул билан боғлиқ можароларга аралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кимлардир сизни боплаб чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Муҳаббатда ҳам бугун омадингиз кела қолмайди. Танлаганингиз, жуфтингиз билан орангизда шу қадар жиддий келишмовчилик пайдо бўладики, агар ўзингизга маҳкам бўлмасангиз, айрилиқ азобида қолишингиз мумкин.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Муҳаббатдан янада кўпроқ ва кўпроқ лаззатли лаҳзаларни талаб қилманг. Боридан ҳам қуруқ қолиб кетишингиз хавфи бор. Иш, мавқени ошириш, кўпроқ даромад олиш ҳақида ўйлаганингиз маъқул. Шуларнинг сизга зиёндан кўра фойдаси кўпроқ. Кун давомида асабийликларни бошдан кечиришингиз оқибатида саломатлигингизга путур етиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Илож топсангиз, ёга, сузиш ва ҳаммом амалларини адо этинг. Улар асабни бўшаштириб, сизни хотиржам торттиради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 сентябрда ҳаётга, атрофингизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оптимист назари билан боқинг. Башарти кимдир қандайдир тадбир ташкил этишда ёрдам сўраса, албатта рози бўлинг. Кайфиятингизни мажбуран бўлса-да, кўтаринки кўринишга келтиринг. Ўзингиз кулинг, ўзгаларни кулдиринг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг. Бугун мавқе ва пул масаласида жиддий муаммолар кутиб туради. Эҳтиётингизни қилинг-у, ҳар бир қадамни ўйлаб босаверинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун сизнинг кўнгил осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Қалбан қандайдир катта бир ишни амалга оширишга ошиқа бошлайсиз. Йўқ, иш ҳам, ҳаракатлар ҳам кутиб турсин. Сиз кун давомида яхшилаб дам олишингиз зарур. Табиат қўйнида дам олиш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатлигингизда ижобий ўзгаришлар ҳосил қилади. Кечқурун жуфтингиз билан биргаликда вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 сентябр куни ёмон туш кўриш оқибатидами, негадир қалбингизда бир дунё қўрқув билан уйғонишингиз мумкин. Хавотир вужудингизни эгаллаб, сира тинчлик бера қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг. Бу ёқимсиз туйғуларни ўз вақтида йўқотмасангиз, мавқени оширишда ҳам, мўмай даромад кўришда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Шахсий ҳаётда кўпроқ ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•