Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Юлдузлар бугун биринчи навбатда яқинлар | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун биринчи навбатда яқинларингизга эътибор қаратишингизни, уларни меҳрингизга қондиришингизни маслаҳат беришади. Ишда ва моддий манфаатдорлик билан боғлиқ ҳаракатларда муваффақият қозонишингиз кутилади. Aгар олдингиздан кутилмаганда чиқиб қолувчи қулай имкониятларни назардан қочирмасангиз, тез орада бойиб кетишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Жисмоний зўриқишлар ва спорт билан шуғулланишдан бош тортманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 сентябрда муаммоларингиз жуда кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Aммо бу ишга сира халал бермайди. Сиздаги бор куч ва имкониятлар билан Эверестни забт этса ҳам бўлади. Муҳаббатда оилалилар ҳам, ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳам ён беришга мойиллик билдиришлари тавсия этилади. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Иш майдами, йирикми, фарқи йўқ, асосийси ўзингизга ёқадиганини танланг. Тушдан кейин ёлғон ва фирибдан қўрқмайдиганлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Aкс ҳолда улар сизни зулук каби сўриб, тез орада қашшоқ бир бандага айлантириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда нафақат сергаклик ва ҳаракатчанлик, балки пухталик ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуда ёқимли бир хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

2 сентябр куни кайфиятингизда тушкунлик, қалибнгизда шубҳа булутлари суза бошлаши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бу икки нарса сизни жиддий кўнгилсизликларга етакламасин. Ишхонадаги юмушларни мустақил уддалай олмаётган бўлсангиз, тажрибаси кўпроқ, кўнгли сизга яқинроқ ҳамкасблардан кўмак сўранг. Шахсий ҳаётда муаммолардан тезроқ халос бўлишни хоҳласангиз, уларга хотиржам муносабатда бўлинг. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталаб қачонлардир сира тил топиша олмаган бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Сизни ҳайратда қолдириб, унинг феъли ўзгарган бўлиб чиқади. Ҳатто, дўстлашишгача етасиз. Тақдир билан сира баҳслашманг. Шунда унинг кутилмаган совғаларини бугуноқ қабул қилиб ола бошлайсиз. Молиявий масалада жуда уддабурон ва ҳаракатчанликкина эзгу мақсадларга етказа олади. Кечқурун арслон буржида туғилганларнинг оила қурмаган вакилларидан баъзилари романтик учрашувни бошдан ўтказишади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 сентябр куни тўрт тарафингизни синчковлик билан кузатинг. Токи нимадир сабаб бўлиб кўнгилсиз вазиятда қолиб кетманг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Газга керагидан ортиқ оёқ қадашдан бўлагига ярамайдиган ҳайдовчилар кўпайиб кетган. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан учрашиб, муҳим ҳужжатларни имзолашлари кутилади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•