Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Иш жойингизда ҳали тажрибаси етарли | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда ҳали тажрибаси етарли бўлмаган ҳамкасблар сизга ўзича маслаҳат бера бошлашлари мумкин. Лекин сиз уларга эътибор қилманг. Фақат ўзингизга, шахсий тажрибангиз ва малакангизга ишонинг. Яқинда раҳбарларга тутқазган янги лойиҳангиз сизга мукофот ҳадя этиши кутилади. Барибир моддий аҳволингизни янада яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Кечқурун маданий хордиқ чиқариш учун қулай кечади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

1 центябр куни ўзингиз билибми, билмайми, ортга чекина бошлайсиз. Бу ҳаракатингиз билан раҳбарларни ранжитасиз, ўзингизга қўшимча ташвиш орттирасиз холос. Ундан кўра ўз ишингизни аста қойиллатинг-у, бировларнинг ишига аралашманг. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга ниманидир исботлашга мажбур эмассиз. Aйтган гапларни ўйлаб айтсангиз, яна шундай ўйлаб қадам боссангиз бас.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Лекин эртак яхшилик билан тугайдиган хилидан эмас. Сирлар очилади, одамлар сизга шубҳали назар билан боқа бошлашади. Нима бўлди? Тез айбингизни бўйнингизга олишингиз зарурга ўхшайди. Оиласи йўқлар кун мобайнида янги танишувлардан бирини бошдан кечиради. Шу танишувнинг охири муҳаббат бўлиб чиқиши мумкин. Овқатланиш масаласида сергакликни қўлдан берманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 центябр куни катта жанжалнинг домида қолишингиз эҳтимоли бор. Тўғри, жанжалнинг сабабчиси сиз эмассиз. Aммо ҳамма сизга тўнкайвериб чарчатиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда таваккалчилик, хуфиёна усуллардан фойдаланишни кўзламанг, муваффақияцизликка учрайсиз. Aксинча, ҳар доимгидек оғир-босиқликда пуллар киссангизга келиб тушишини таъминланг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aтрофдагиларга нисбатан адолатли бўлинг. Кимнидир алдаш, ёки ёлғон ишлатган ҳолда иш битиришга уринманг. Ёлғонларингиз оқибатда ўзингизга қайтиши ҳеч гап эмас. Оиласи йўқлардан бири кечқурун ўзгача, ҳали ҳеч ким бошидан ўтказмаган романтик учрашувга йўл олиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бева-бечораларга худо йўлида садақа қилишни унутманг. Кексайган, хасталанган қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 центябрда эрталабдан то кечга қадар қаттиқ, қора терга ботиб ишлайсиз. Кечқурун адолат ғолиб бўлади. Қийинчиликларнинг мукофотини оласиз. Муҳаббатда иллюзиянинг ортидан қувишни бас қилмасангиз, мушкул аҳволда қолиб кетишингиз турган гап. Бу масалада реал фикрлар ва шундай ишлар, ҳаракатлар зарур. Кечқурун хушхабарлар сериясини қабул қилиб олишингиз ҳақиқатга яқин.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•