Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Яқин ўтмишингизни бир таҳлил қилиб кўри | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишингизни бир таҳлил қилиб кўринг. Шундай йўл тутсангизгина бугун адо этиладиган ишларда жиддий хатоларга йўл қўймаслигингиз мумкин. Бу иш жойингизга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам тааллуқли. Моддий жиҳатдан омадга эришишингизда қизиқувчанликдан узоқлигингиз панд бериши мумкин. Бу нуқсонни бартараф этиш учун узоққа бориб ўтириш шарт эмас. Бадавлат танишлардан пулни қандай иқтисод қилиш масаласида маслаҳат олсангиз бас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 сентябр кузнинг биринчи куни заҳирадаги билимлар ва тажрибани ишга солинг. Шунда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги қирралар очила боради. Моддий аҳволингиз сиз истагандек кечади. Қанча пул топишни ният қилган бўлсангиз, ўшанча пул киссангизга келиб тушади. Ҳаддан зиёд қимматбаҳо буюмларни сотиб олсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар яқиндагина танишган бир инсон билан ширин суҳбатлар қуришингизни башорат қилишган. Aфтидан, мулоқотлар дўстликдан ҳам чуқурроқ муносабатга айланиши сезилмоқда. Оиласиз бўлсангиз, зарарли одатлардан оз кечиб ана шу ширин суҳбатлар сари талпина бошланг. Кун давомида фақат молия масаласида мушкулотларга дуч келасиз. Кечки пайт ўғри-киссавурлар тунаб кетишидан эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

1 сентябр куни интернет ёрдамида бўлса-да, касбингиз билан боғлиқ билим ва малакангизни оширишингиз керак. Бу соҳада арзимаган кичик ахборотни ҳам назардан қочирманг. Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингиз асабингизга тегиш учун бўлар-бўлмас гапларни гапира бошласа, индаманг, сукут сақланг. Баъзиларнинг саломатлигида яхшилик аломатлари сезилмаслиги мумкин. Aввало худодан шифо сўранг ва ундан кейин врач кўригидан ўтинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз оғир кечишини юлдузлар башорат қилади. Уларнинг башоратича, кун давомида боши берк кўчага кириб қолишингиз кузатилармиш. Шуни олдиндан сеза олсангиз, ақлли, ўзингизга яқин қариндошлардан маслаҳат сўрашга уялманг. Муҳаббатда ҳам тасдиқланмаган, кутилмаган қўрқув туйғуси сизни жиддий аҳволга солиб қўйиши мумкин. Кечқурун амалга ошириладиган олис сафар ҳамда тадбиркорлар учун янги келишувлар муваффақият келтиради.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 сентябрда атрофингизда ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнглида кўмири борлар ғимирлаб қолганига гувоҳ бўлишингиз кутилади. Катта жанжал келиб чиқмасин десангиз, улар билан ҳам мулойим муносабат юритинг. Муҳаббатда оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам баравар омад кулиб боқади. Aйниқса, яқинда жанжаллашиб қолган жуфтликлар бугун албатта ярашишади. Тўғри-да, ҳақиқий соф туйғулар ҳеч қачон ўлмайди.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•