Get Mystery Box with random crypto!

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

Telegram kanalining logotibi munajimlar_bashorati_uz — МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ М
Telegram kanalining logotibi munajimlar_bashorati_uz — МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ
Kanal manzili: @munajimlar_bashorati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.68K
Kanalning ta’rifi

Kunlik munajjimlar bashoratini bir kun oldin o‘qing. 🤴1- bizda 59 sekuntdan keyin boshqa kanallada
👋 RegiON NORIN 👑 #Sabr..100KG InshaaAlloh
— Siz uchun xarakatdaman 🤲
@AZIZ_KHAN_UZB

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-07-22 18:35:17 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш, ташвиш, дўстлар ва учрашувлар… Бугунги кунингиз ана шундай амалларга тўла кечади. Асосийси, уларнинг барчаси ёқимли эмоция ҳадя этмоқчи. Оиласизлар романтика оғушида қолишларига ҳам сира шубҳа йўқ. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Ҳисобингизга ёки пластик карточкангизга йирик миқдорда пул келиб тушиши кутилмоқда. Агар кечқурун ишхонангиздаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатишса, асло бош тортманг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 июл куни тадбиркорларнинг куни туғиши аниқ. Анчадан бери хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолашни орзулаган бўлсангиз, орзуингиз амалга ошади. Айрим оила қурмаганлар танлагани билан характерлари тўғри келмаслиги туфайли хайрлашишга мажбур бўлади. Энди ўзингизга мос жуфт излашингизга тўғри келади. Овқатланиш рационингизга ҳам бир марта бўлсин назар ташлаб олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун шахсий бизнесига эга дўстларимиз ниҳоятда чайир бўлишлари керак. Шундагина даромад кўришда рақобатчилардан илгарилаб кета оласиз. Позициянгизни зинҳор уларга олдириб қўйманг. Керак бўлса, совуққон жангчига айланинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ҳақиқий артистга айланишингиз лозим бўлади. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланишга алоҳида вақт ажратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

23 июлда анча олдин ўйлаб топган лойиҳангизни ҳаётга тадбиқ этиш учун бир чимдимгина имконият етмай қолиши мумкин. Демак, ҳали фурсат етмабди. Уни қайтадан четга суриб, бошқа ишлар билан банд бўлишингиз зарур. Шахсий ҳаётда саёҳат масаласига қайтишингиз керак. Рўзғорингизда ҳам муаммолар тўлиб ётибди. Нималарнидир таъмирлаш, нималарнидир харид қилиш кабилар анча вақт олиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун дунёқарашингизни сезиларли даражада кенгайтиришингиз керак. Бўлар-бўлмас ташвишларни деб беҳуда вақт сарфламанг. Оиласизларнинг баъзилари яқин ўтмишга қайтиб иш кўришни маъқул кўра бошлаши мумкин. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Қўлингизга мўмай даромад келиб тушади. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 июл куни ҳаёт мазмуни қаерда бўлиши мумкинлигини тахминан аниқлагандан кейингина қидиришга тушинг. Раҳбарлардан гап эшитишни истамасангиз, зиммангиздаги вазифаларни ўз вақтида адо этинг. Йўқса, гап эшитиш уёқда қолиб мукофотдан ҳам маҳрум бўлишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда соф кўнгил билан иш тутинг.
3.9K viewsAZIZBEK UMURZAKOV, 15:35
Ochish/sharhlash
2022-07-22 18:35:17 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 июл куни ўз натижаларингиз билан барала ғурурланаверишингиз мумкин. Улар жуда юксак. Муҳаббатда олдин принсипларингизни тафтишдан ўтказинг-да, ана ундан кейин жуфтингизни бирор хатога йўл қўйганликда айбланг. Балки бу хатолик сиз туфайли юзага келгандир? Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар қилишлари мумкин. Сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришингиз учун барча шароитлар муҳайё бўлади. Бу йўлда ҳеч ким сизга тўсиқ қўя олмайди. Кун давомида ёқимли харидларни амалга оширсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Иш жойингизда ҳамкасблар билан орангизда жанжал чиқишини истамасангиз, тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиладиган кун. Шуни унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 июлда шахсий ҳаётингизни издан чиқариш истагида бўлганларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Қизиқ, сиз уларга ҳеч қачон ёмонлик қилмагансиз. Улар эса оёғингиздан чалиш пайига тушишган. Табиат қўйнига дам олиш учун бориш бугун муваффақиятли ва хайрли кечади. Миянгизни ҳадеганда хунук хаёллар чирмаб олаверса, уларни ҳайдаб солинг. Айниқса, муҳаббатда шундай ўйлар кўксингизни кемира бошлаши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қаршингизда муаммолар шу қадар кўп бўладики, қай бирини бартараф этиш лозимлигини била олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Агар ўзингизга нотаниш бўлган таомни татиб кўришга тўғри келса, жуда эҳтиёт бўлинг. Иш жойингизда чигал вазиятлар юзага келиши кутилмоқда. Ҳушёр туринг. Раҳбарлар билан гаплашганда, бир поғона пастда туришингиз талаб этилади. Асабларни эҳтиётланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 июл куни ишда айрим мушкулотларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Агар мушкулотларни ёлғизликда ҳал эта олишингизга кўзингиз етмаса, ҳамкасбларга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Оилали бўлсангиз, болалар тарбияси масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Кечки пайт баъзилар дўкон ёки бозор айланиб фавқулодда харидларни амалга оширади. Барибир тежамкорликни юқори қўйинг. Овқатланишда сергак бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунингиз фойдали ва ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг биринчи ярмида бир-биридан ёқимли харидларни амалга ошириш натижасида кўнглингиз яйрайди. Ишхонангизда ишингиздан нуқсон топишлари мумкин. Оила аъзоларингиз билан муносабатларда жаҳлни меҳрга алмашишингиз керак бўлади. Қариндошлар турли мавзуларда саволлар билан мурожаат этишлари мумкин. Сиз бу саволларга албатта жавоб топа оласиз.
3.7K viewsAZIZBEK UMURZAKOV, 15:35
Ochish/sharhlash
2022-07-22 17:44:43 #dialog

- Bilasanmi, insonni biror narsaga qanday qiziqtirib qo'ysa bo'ladi?
- Yo'q, qanday?
- Ertaga aytaman..

#AZIZ

.

♡ ㅤ    ❍ㅤ     ⎙ㅤ     ⌲
ˡᶦᵏᵉ  ᶜᵒᵐᵐᵉⁿᵗ   ˢᵃᵛᵉ     ˢʰᵃʳᵉ
3.4K viewsAZIZBEK UMURZAKOV, 14:44
Ochish/sharhlash
2022-07-22 13:36:35 МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ pinned a video message
10:36
Ochish/sharhlash
2022-07-22 13:36:14 Hammaga Juma muborak azizlarim
3.5K views♡︎𝑪𝒉𝒆𝒌𝒔𝒊𝒛 𝒅𝒖𝒏𝒚𝒂♡︎, 10:36
Ochish/sharhlash
2022-07-22 13:29:22 Одамларам кизик бита башорат тащамаганим учун каналимдан чикиб кетвоти ха майли нмахам деймиз омадиларди берсин каналимда коган одамларга рахмат хурматдасизлар
3.5K viewsAZICHA @@@, 10:29
Ochish/sharhlash
2022-07-22 13:26:16 Одамларам кизик бита башорат тащамаганим учун каналимдан чикиб кетвоти ха майли нмахам деймиз омадиларди берсин каналимда коган одамларга рахмат хурматдасизлар
3.6K viewsAZIZBEK UMURZAKOV, 10:26
Ochish/sharhlash
2022-07-22 09:20:49 Дослар 2 кун башорат ташланмейди хапа бомесмлар деган умидаман чункий уйга кайтяпан шу сабаб вахтим бомеди
3.8K viewsAZIZBEK UMURZAKOV, edited  06:20
Ochish/sharhlash