Get Mystery Box with random crypto!

#намоз #рукн Намоз китоби Тартиб соқит бўладиган сабаблар ҳа | Мўминнинг нажоти

#намоз #рукн
Намоз китоби

Тартиб соқит бўладиган сабаблар ҳақида гапирсак, қазо намозлар билан вақтида адо қилинадиган намозлар ўртасида тартиб учта ҳолатда соқит булади. Тартибни соқит қилувчи иккинчи сабаб — зиммада турган қазо намозни унутиш.

Олдин зикр қилинганидек, битта одамнинг хабари орқали келган ҳадисга биноан, қазо намознинг вақти ўша қазо намоз эсга тушган пайтдир. Лекин эсга тушмаган ҳолатда қатъий далил билан собит бўлган амал (яъни, беш вакт намозни белгиланган вақтларида ўқиш) вожиб бўлади.

Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салом бир куни шом намозини адо қилдилар ва: «Сизлардан бирортангиз менинг аср намозини ўқиганимни кўрдими?» — деб сўрадилар. «Йўқ» — дейишди. Шунда Росули акрам аср намозини ўқиб қўйдилар, лекин шомни қайта ўқимадилар. Агар шу ҳолатда тартиб вожиб бўлганида шом намози қайта ўқилган бўлардилар.

Шунга кўра яна бир масала. Бир киши пешин намозини бетаҳорат, аср намозини таҳорат билан адо қилди. Асрни ўқиётганида пешин намозини бетаҳорат ўқигани эсида эди. Кейин пешинни қайта ўқиди, аср намозини жоиз деб ўйлагани учун уни қайта ўқимади. Вақт киргач, шом намозини ҳам ўқиди. Шу киши аср намозини қайтадан ўқийди, лекин шом намози жоиз. Чунки пешинни таҳоратсиз ўкиши билан у намозга яроқли бўлмай қолди ва асрни ўқиётганида таҳоратсиз ўқиган пешини жоиз эмаслигини биларди.

Агар таҳоратсиз ўқиш мумкин эмаслигини билмаса, таҳоратсиз ўқиса ҳам бўлаверади, деган гумонга борса, унинг бу гумони эътиборга олинмайди. Чунки бу жаҳолатдан келиб чиққан гумондир. Нотўғри бўлса ҳам, бир далилдан келиб чиққан гумон эътиборга олинади. Юқоридаги ҳолда эса умуман далил мавжуд эмас, гумони бутунлай жаҳолатга билмасликка асосланган. У асрни адо қилганида зиммасида пешиннинг қазоси турганлигини биларди. Демак у асрни пешин намозининг вақтида ўқиган бўлиб чиқяпти, бу жоиз эмас.

Мана шу масалага кўра, агар шом намозини пешин ва асрни қайта ўқимасдан адо қилса, жоиз эмас. Чунки у шом намозини ўқир экан, зиммасида пешиннинг қазоси турганини биларди. Демак у шомни пешин намозининг вақтида ўқиган бўлади, бу жоиз эмас. Агар таҳоратсиз адо қилган пешин намозини қайта ўқиса-ю, таҳорат билан адо қилган асрни жоиз деб ўйлаб қайта ўқимасдан шом намозини адо килса, у асрни қайта ўқиши керак, шомни эмас. Чунки у асрни жоиз деган ўйга борди. Бу ўй гарчи аниқ бўлмаса ҳам, бироз шубҳаси бор далилга асослангани учун эътиборга олинади. Негаки, мазкур шом намозини ўқиётган киши зиммамда аср намози йўқ деб ўйлади ва аср намозининг барча рукн ва шартларини тўла адо қилган эди.

Зиммамда аср намози йўқ, деган ўй билан шомни адо килган кишининг намози дуруст, худди аср намозини унутиб, шомни ўқиган киши каби. Асли-да зиммамда аср намози йўқ, деб ўйлаш унутишдан кучлирок сабабдир. Чунки унутган кишининг гумони шубҳалироқ далилдан эмас, табиий ғафлатдан келиб чикқди. Зиммамда аср намози йўқ, деб ўйлаш заифроқ бўлса-да, далил ҳисобланади ва бу унутишдан баландроқ туради. Аср намозини эсдан чиқариб, шомни ўқиб қўйган кишининг шом намози жоиз экан, зиммамда аср намози йўқ деб шом намозини ўқиган кишининг намози ҳам албатта жоиздир.

«Бадоеус Саноеъ - 2», 281-283.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti