Get Mystery Box with random crypto!

#одоб #интернет ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблар | Мўминнинг нажоти

#одоб #интернет
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблари

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда беҳуда тортишувларга йўл қўймаслик, беодобликларга қарши курашиш яхши ишдир.
Баъзи одамлар бехуда тортишишга ўч бўлади. Тортишиш учунгина баҳс-мунозаралар қўзғайди. Бошқаларнинг жиғига тегишни яхши кўради. Биз, мусулмонлар ана шундай кишилар тоифасидан бўлмаслигимиз ва уларга қарши курашишимиз лозим.

«Ислом.уз» Форумида ҳам дастлаб шу қабилдаги ишлар содир бўлиб турди. Кейин ўзимга берилган саволларга жавоб бериш давомида форум нималигини, ундан кўзланган мақсадларни тушунтирдим. Форумдаги мулоқотларда ҳам одобга риоя қилиш кераклиги, агар бу нарсалар бўлмаса, форумни ёпиб қўйиш афзаллигини айтдим. Аста-секин ҳолат яхшиланиб борди. Форум иштирокчилари бир-бирларига насиҳат қилишди. Бундай ҳолатни истамаганларнинг форумдан чиқишини талаб этишди ва бунга эришишди ҳам. Ҳозир, менимча, мазкур форумда жуда яхши руҳият, одобли муносабатлар ҳукм сурмокда.

«Ижтимоий Одоблар», 261.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti