Get Mystery Box with random crypto!

“Ёғгар' АЖ акциялари нархи 30 фоизга пасайтирилди Қорақалпо | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

“Ёғгар" АЖ акциялари нархи 30 фоизга пасайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан биржа савдоларига чиқарилган ва бугунги кунда биржа савдоларида турган “Ёғгар" АЖ устав капиталидаги 89,28 фоиз давлат акция пакети нархи 30 фоизга пасайтирилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар сони - 2 900 640 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 8 923,60 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 25 884 151 104,0 сўм;
Лотлар сони – 1 та .

Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончасида давом эттирилмоқда.

Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН:
: @userstockmarket
: 909939558