Get Mystery Box with random crypto!

“Урганч ёг-мой' АЖ акциялари нархи 50 фоизга пасайтирилди | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

“Урганч ёг-мой" АЖ акциялари нархи 50 фоизга пасайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармонига асосан биржа савдоларига чиқарилган ва бугунги кунда биржа савдоларида турган “Урганч ёг-мой" АЖ устав капиталидаги 60,3 фоиз давлат акциялари нархи 50 фоизга пасайтирилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар сони - 18 645 786 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 5 175,0 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 96 491 942 550,0 сўм;
Лотлар сони – 1 та .

Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончасида давом эттирилмоқда.

Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
.

Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.


: @userstockmarket
: 909939558