Get Mystery Box with random crypto!

Давлат акциялари номинал қийматда савдога чиқарилди Ўзбекисто | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

Давлат акциялари номинал қийматда савдога чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармони хамда Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ "Муборакнефтгазтранс" АЖ устав фондидаги 36,0 фоиз давлат акциялари акция пакетининг номинал нархида биржа савдоларига чиқарилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар сони - 210 810 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал нархи – 1000,0 сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 1000,0 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 210 810 000,0 сўм;
Лотлар сони – 1 та .

Талабгорлар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
.

Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.

: @userstockmarket
: 909939558