Get Mystery Box with random crypto!

“Янгийул ёғ-мой' АЖ акциялари биржа савдоларига чиқарилди Ўзб | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

“Янгийул ёғ-мой" АЖ акциялари биржа савдоларига чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармони ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Янгийул ёғ-мой" АЖ устав фондидаги 51 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилди.

Акциялар сони - 15 400 690 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 4 298,43 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 66 198 787 916,70 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 та .

Талабгорлар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
.

Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.

: @userstockmarket
: 909939558