Get Mystery Box with random crypto!

Абу Язид ал-Музаний айтади: «Умар розияллоҳу анҳу аёлларга «қа | Muhsin Media

Абу Язид ал-Музаний айтади: «Умар розияллоҳу анҳу аёлларга «қаботий» кийишни тақиқлар эди. У кишига: «У кийим танани кўрсатадиган (юпқа) эмаску?» деганларида, Умар розияллоҳу анҳу: «Тўғри, баданни кўрсатмайди, бироқ қоматни билдириб туради», деб жавоб берган эди.
(Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да (5/164) ривоят қилган).

Ажабо, саҳобалар ўша замонга оид юпқа ва тор либослардан қайтарган бўлсалар, бизнинг давримиздаги (замонавий тикув дастгоҳларида тикилган) тор кўйлаклар ҳамда аксар аёллар наздида урфга айланган «жинси» шимлар ҳақида нима деган бўлар эдилар?!

Аллоҳ таоло барча муслима аёлларни кўча-кўйда шариатга мос ҳижобланишга ва уйларида (маҳрамлари ҳузурида) саҳобия аёллар одобига мувофиқ кийинишга муваффақ айласин.


•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
@favvora
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•