Get Mystery Box with random crypto!

Эй қабр аҳли! Эй ёлғизлар! Қумайл ибн Зайд ривоят қилади: Ҳаз | Muhsin Media

Эй қабр аҳли! Эй ёлғизлар!

Қумайл ибн Зайд ривоят қилади:
Ҳазарти Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳу билан бирга кўчага чиқдик. Узоқроғда жойлашган қабристонга етиб борганимизда, ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу қабристонга қараб:
- Эй қабр аҳли! Эй ёлғизлар! Нима хабар бор...? Бу ерда молу давлатлар тақсим этилмоқда, болалар етим қолмоқда, ўлганларнинг хотинлари билан бошқалар уйланмоқда... Биздаги хабарлар мана шулар. Сизларда нима гап? – деди. Кейин менга юзланиб:
- Қумайл! Агар уларга жавоб қайтаришга рухсат берилганида эди: “Озиқларнинг энг яхшиси тақводир” деб айтардилар, - деди ва йиғлаб юборди.
Кейин шундай деб давом этди:
- Эй Қумайл! Қабр амалларнинг сандиғидир, ўлганда ҳамма нарса кўрсатилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
@favvora
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•