Get Mystery Box with random crypto!

Мегапланет олдидаги майдон 2018 йилгача шаҳардаги скамейкаси э | Муҳрим

Мегапланет олдидаги майдон 2018 йилгача шаҳардаги скамейкаси энг кўп жойлардан бири эди — автомобиль йўлига тескари қилиб, ҳозирги метро бекатига тушиш жойидан то пиёдалар ўтиш жойигача узлуксиз скамейкалар ўрнатилганди. Метро қурилиши давридаги вақтинчалик вайронгарчиликлардан кейин майдон 2020 йили бир чиройли бўлиб қайта очилди, лекин скамейкага ёлчимади. Орада уч-тўртта ғалати думалоқ нарсалар ўрнатилди — “нима бу, эй!” деб норози бўлгандик ўшанда, ҳозир ўшалар ҳам йўқ.

Тошкентнинг баъзи туманларида ҳар қадамда парк, хиёбон, ўйингоҳ. Юнусободда ундай шароит йўқ. Мегапланет олдидаги майдон — туман аҳолиси кечки соатларда ҳам сал-пал сайр қила оладиган, дам оладиган икки-уч нуқтадан бири (мусиқали фаввора ишлаётган вақти одамга тўлиб кетади). Дам олиш жойида дам олишга имкон берадиган скамейкалар ҳам бўлса, ҳамма миннатдор бўларди. Айниқса, ҳозир шу майдондаги болалари билан бирга бордюрлар, зиналарда ўтирган одамлар.