Get Mystery Box with random crypto!

1990 йиллар бошидаги матбуотимиз бир ажойиб – қизиқ-қизиқ хаба | Муҳрим

1990 йиллар бошидаги матбуотимиз бир ажойиб – қизиқ-қизиқ хабарлар чиқиб қолади. Масалан, 1993 йил май ойида Шайхонтоҳурдаги бир кўча номи ўзгариши муносабати билан ташкил этилган оилавий бир тадбирда Тошкентдаги икки туманнинг ўша вақтдаги ҳокимлари қатнашган экан. Хўш, нима бўпти? Бу гаплар шунгаки, ҳокимлар ҳозир ҳам кўп қизиқ тадбирларда қатнашади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳақида билдирилавермайди.

Дарвоқе, ўша номи ўзгарган кўчанинг тарихи ҳам қизиқ экан. Биринчидан, у Тошкентдаги энг қадимий кўчалардан бири экан – 1893 йили (яъни, 130 йил аввал) унга Камолон деб ном берилган. Совет ҳокимияти ўрнатилгач, қайсидир йилдан то 1992 йилгача Большевик деб аталган. 1992 йили ҳокимлар қатнашган маросимга сабаб бўлган ном ўзгариши юз берган ва 2008 йилгача ўша номда аталган. Сўнг кўчага яна ўша тарихий ном – Камолон номи қайтарилган. Қизиға?