Get Mystery Box with random crypto!

Ўлим таҳдиди Биринчи хабар: “Зўравонликка қарши курашувчи Nem | Муҳрим

Ўлим таҳдиди

Биринчи хабар: “Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди”.

Иккинчи хабар: “Самарқанд тумани “Бадал” маҳалласида фуқаронинг олти бош қўйи кечаси бўғизланиб, оилага: “Ўзинг ҳам шу ҳолга тушасан”, мазмунидаги хат қолдириб кетилган. Оиланинг тахминича, бу таҳдид ер учун бўлиши ҳам мумкин”.

Қўрқинчлими? Қўрқинчли. Ваҳоланки, сизу биз эмас, шу таҳдидларни қилаётганлар қўрқиши керак эди. Қўрққанидан бундай таҳдидлар қилолмаслиги керак эди. Лекин улар қўрқмаяпти. Қўрқмай қўйди, шекилли. Кимдан, нимадан қўрқиши керак ўзи?