Get Mystery Box with random crypto!

Негадир Солиқ қўмитаси ҳар йили камида битта катта қовун тушир | Муҳрим

Негадир Солиқ қўмитаси ҳар йили камида битта катта қовун тушириши керак. Можаро кўтарилади, тадбиркорларнинг олиб қўйилган пуллари қайтарилади, узрлар сўралади, майда-чуйда ижрочиларга чора кўрилади. Деярли ҳар йили шундай.

Хато қилиш - нормал, лекин бир хил хатони мунтазам қилиш - нормал эмас. Бундай хатоларнинг мунтазам бўлиши, масалан, тадбиркорларнинг давлатга нисбатан ишончини оширмайди. Давлатнинг мисқоллаб йиғаётган обрўсини бир пул қилади.