Get Mystery Box with random crypto!

Эртага қизиқ кун: Тошкентда 'Мамлакатлар таназзули сабаблари' | Муҳрим

Эртага қизиқ кун: Тошкентда "Мамлакатлар таназзули сабаблари" китоби муаллифларидан бири Жеймс Робинсон билан учрашув бўлади. Китобнинг ўзбекча таржимасига муҳаррирлик қилган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов бу китобни ҳар бир ўзбекистонлик ўқиши керак бўлган китоблардан бири сифатида эътироф этганди. Мен унинг бу фикрига қўшиламан, камида шунинг учунки, бу китобни ўқиб дунёда давлатлар кўп ва Ўзбекистон ягона эмас, балки ўша кўп давлатларнинг керагидан ортиқ даражада кўпроғига ўхшаш эканлигини тушунишга ҳамда мамлакат олдида турган муаммоларга ечимларни кўришга ёрдам беради. Муаммоларни ечишга киришиш учун аввалига уларни ҳеч бўлмаса кўриш, кўришни хоҳлаш керак.

Китоб ҳақида тасаввур қилиш учун ундан бир кичикроқ парча билан танишишни тавсия қилган бўлардим: https://www.gazeta.uz/uz/2023/03/16/nogales/