Get Mystery Box with random crypto!

Энди яна қайсидир оёғи ердан узилганликда, совуқда уйидан/моши | Муҳрим

Энди яна қайсидир оёғи ердан узилганликда, совуқда уйидан/мошинасидан/ишхонасидан ташқарига чиқмаганликда гумон қилинганни ишдан олиш керак бўлса керак. Лекин бу билан нима ўзгариши номаълум.

Йўқ, ўзгариш бўлади албатта, оз қолди-ку — баҳор келса, яхши бўлиб кетади. Бошқачасига ўзгариш бўлмайди, бўлса шунча йилда, шунча гапдан кейин бўларди. XXI асрнинг 20-йилида ўроқ-болғали тамғалар ўрнатиб чиқилган ҳалиги Ғалаба паркида бу йил ҳам катюшаларни айтиб, 9 майни байрам қилаётганимизда бу қийналганларимиз, бизни бундай шароитсизлик ва мантиқсизликлар билан қийнашганлари эсимиздан ҳам чиқиб кетган бўлади.

Кейин куз келади, кетидан қиш ва тўсатдан яна шаҳар ҳокими, яна энергетиклар совуққа тайёрмиз деб алдаган бўлади, ёлғон сводкалар бериб (ўзи ҳеч рост сводкаям берилармикин, қизиқ, Ўзбекистонда энг кўп алданадиган, алдаш мумкин бўлган ким ўзи?). Ҳамид Олимжон ҳозир ҳам ҳаёт бўлганида, эҳтимол, “ҳар баҳорда шу бўлар такрор” деб бошланувчи шеърининг янги, “ҳар совуқда шу бўлар такрор” деган янги версиясини ёзган бўларди, эҳтимол.

Балки ёзмасди. Ҳа, ёзмасди. Ҳамид Олимжон ёзмасди ҳар ҳолда. Негативчи эмас-ку у. Бунақа шеър ёзиш учун камида Рауф Парфи бўлмоқ лозим бўлса керак. Дарвоқе, Рауф Парфи шу кунларимизга мос шеърларни аллақачон ёзиб бўлган ҳам…

Айтишларича, Финляндияда қиш бўлмасмиш. Бўлмаган гап.