Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг ер усти метро станциялари “1-бекат”, “2-бекат” каб | Муҳрим

Тошкентнинг ер усти метро станциялари “1-бекат”, “2-бекат” каби номлардан қутуларкан. Бу бекатларни одамга ўхшаб номлаш бўйича ишчи гуруҳ ҳам тузилибди, гуруҳ бугун Транспорт вазирлигида йиғилибди. “Жимжимадор ёки сиёсий номлар танланмади. Тарихий шахслар ҳам яхши танланди. Лекин Убайдуллахон ўтмади”, деб ёзяпти Асанов, лекин ҳозирча айнан қандай номлар танланганини очиқламабди.

Неча йил неча замондан бери тайинли жавоб йўқ эди бу саволга. Ишчи гуруҳни ким йиққан ўзи? Ўшалар тилга кирса, қандай номлар танланганини ҳам, ишчи гуруҳ таркибини ҳам билиб олармиз.