Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Кун.узда Камолиддин Раббимов, Алишер Қодиров, Беруний Ал | Муҳрим

Бугун Кун.узда Камолиддин Раббимов, Алишер Қодиров, Беруний Алимов иштирокида давра суҳбати бўлди, мен ҳам бир чеккада ўтириб, кўпроқ эшитишга ҳаракат қилдим. Украина—Россия низоси фонида Ўзбекистон томони ахборот сиёсати масаласида қандай хулосалар чиқариши ва қандай қадамлар ташлаши мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр алмашилди. Унча-мунча дадил гаплар айтилди, менимча (ёки анчадан бери бунақанги кўрсатувлар кўрмай қўйганимгами — бунақанги дадил гаплар аллақачон одатий ҳолга айланган бўлса керак, деган яхши гумондаман — шундай таассурот қолди, шекилли). Видеоси бугун, 5 октябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.