Get Mystery Box with random crypto!

Ёдингларда бўлса, 24 февраль куни Россия максимум 96 соатда бу | Муҳрим

Ёдингларда бўлса, 24 февраль куни Россия максимум 96 соатда бутун мамлакатни босиб олиш ваъдаси билан Украинага бостириб кирган эди. Орадан, мана, роппа-роса етти ой ўтди, ўша 96 соат ҳали ҳам тугагани йўқ, бу орада “дунёнинг иккинчи армияси” Эрон ва Шимолий Кореядан ёрдам олишни бошлади, шунга қарамай икки-уч ойлик жанглар билан олинган ҳудудларни бир ҳафтада Украинага топширди. Расман айтишларича, Россия шунча вақтда 6 мингта ҳам аскар йўқотмабди, лекин шунга қарамай бугун Россияда сафарбарлик эълон қилинди — россиялик эси-ҳуши жойида бўлган фаоллар буни мобилизация эмас, могилизация деб атаяпти. Бунда ҳам бир ҳикмат бор — урушнинг шамоли ва ниҳоят деярли ҳар бир россияликнинг хонадонига кириб боришига кўп қолмади, улар энди урушни пропаганда телеканаллари орқали эмас, ўз танида ҳис қилади, шу вақтгача ҳар турли “иноагент”лару диссидентлар бериб келган саволларни энди деярли ҳар бир россиялик бера бошлайди ва, умид қиламанки, россияликларни қираётган Россия раҳбариятига қарши бош кўтаради. Бу Россиянинг эмас, Россиянинг ҳозирги телба раҳбариятининг тугаши бўлади. Бугун мобилизация эълон қиларкан, аслида Россия раҳбарияти ўзининг могилизациясини эълон қилганига ишонгим келади. Йўқолсин уруш, йўқолсин рашистлар, йўқолсин путинистлар!