Get Mystery Box with random crypto!

Украина аскарлари рус қўшинларини роса қувиб боришаяпти. Лекин | Муҳрим

Украина аскарлари рус қўшинларини роса қувиб боришаяпти. Лекин мени бугун кўнглимни хира қилиб куни билан ғазабланатираётган ҳодиса руслар тарафида урушда иштирок этиб, асирга тушган ўзбекистонликлар сўроқ қилинаётган видеолавҳа бўлди. Россияда ватандошларини урушга тарғиб қилаётган хоинлар бор.

Шу ноинсоф жиноятчилар албатта ва тез кунларда жавобгарликка тортилишлари керак.
Расман ўзбек диаспорасининг раҳбарлари деб ҳисобланувчи бу шахслар ўз ватандошларининг қони ва жони ҳисобига “янги ватанларида” пул ва обрў орттиришдан ҳеч хазар қилишмайди.
Улар Россияда ризқ топаман деб юрган йигитларни алдаб авраб, рус армияси қаторида урушга сафарбар қилишаяпти. Уларнинг касрига эса мана шундай илмсиз, содда йигитлар жони, қони ва озодлигидан маҳрум бўлишаяпти ва устига устак, бу амаллари, яъни бошқа давлатда ёлланиб жанг қилганлари учун хатто ўз ватанларида жиноятчи бўлишаяпти.
Бу постни ёзайми ёзмайми, деб кўп ўйландим. Уни жойлашдан ягона мақсадим - шояд ушбу сўзлар ва келтирилган видеоилова, ҳеч бўлмаганда, биронта ватандош йигитимизни огоҳ қилиб, уни бошқа давлат манфаати учун жангари бўлиб қолишдан сақлаб қолармикан, деган умидим бўлди.