Get Mystery Box with random crypto!

Беҳзод Ҳошимов яхши ва тўғри савол беряпти: шаҳзода Чарльз (Ch | Муҳрим

Беҳзод Ҳошимов яхши ва тўғри савол беряпти: шаҳзода Чарльз (Charles) тахтга Charles III номи билан ўтираётган бўлса, биз унинг қироллик исмини ўзбек тилида нима деб ёзсак тўғри бўлади — Чарльзми ё эски анъаналарга содиқ қолиб Карлми?

Испанларда ҳам Карл III бор, лекин у аслида Карлос III; ҳар хил фарангий қиролликларда ҳам Карл IIIлар бўлган, лекин улар аслида Шарль. Инглизлардаги Карллар эса аслида Чарльз. Хўш, нима қиламиз энди? Нима қилсак тўғри бўлади? Қачон мана шунақа нарсаларни аниқ-тиниқ тушунтириб, кўрсатиб бера оладиган бир тайинли тил-адабиёт институтимиз бўлади? Ўзбек тили ва унинг луғати қачон одам бўлади?

Бугун бўлмаса, қачон? Биз қилмасак, ким?