Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент талабаларни эплай олмаётгани, қабул қилишга қийналаётг | Муҳрим

Тошкент талабаларни эплай олмаётгани, қабул қилишга қийналаётгани 2021 йил январида, пандемиядан сўнг анъанавий таълим қайта тикланган вақтда биринчи марта кўзга яққол ташланганди. Шунинг учун ҳам ўшанда дарҳол видеоселекторлар ўтказилган, ҳар қалай топшириқлар берилган, яхшиликка умид пайдо бўлганди.

Шунга ҳам икки йил бўлади яқинда. Агар хоҳиш бўлса, агар “қатъий топшириқ” бўлса, баъзи иншоотларни, бутун бошли маҳалла-мавзеларни, 20-30 қаватли биноларни бир йилга қолмай қуриб ташлашяпти. Лекин нега талабалар учун ижарага берса бўладиган арзон уйлар, ётоқхоналар қуришга келганда шундай бўлмайди, тушуниш қийин.

Талабалар уй тополмай, кўчада ётиб юриши, шаҳарга талабалар қайтиши билан жамоат транспорти ўзини эплай олмай қолиши, тирбандликлар... Бу нарсалар тўсатдан бўлаётгани йўқ, биринчи марта бўлаётгани ҳам йўқ. Биринчи марта бўлган тақдирда ҳам, ҳаммасини олдиндан кўра билса (масалан, қабул квоталарини ошириш вақтида), прогноз қилса бўладиган нарсалар.

Бу ишларнинг, бу бепарволикларнинг оқибати яхши бўлмаса керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/09/08/homeless-students/