2022-11-10 21:14:33
#ЭНГ_ОҒИР_СИНОВ
Пайғамбаримиз алайҳис- саломни ўғиллари Иброҳим, онаси мория онамизни бағриларида ухлаб ётган куни, ўн олти ойлик гўдак эди. Ўлим уни устида қанот қоқиб турарди. Пайғамбаримиз алайҳис- салом ўғилларига қараб: "Эй ўғлим Иброҳим мен сен учун Аллоҳни бирор нарсасига эгалик қилолмайман", дедилар.
Бу охирги ўғли хам оламдан ўтгандан кейин, Пайғамбаримиз уни кўтариб, қабрга қўйгандан кейин: "Эй ўғлим Иброҳим, агар Фаришталар келса, уларга "Роббим Аллоҳ, Росулуллоҳ отам, диним ислом", дегин" , дедилар.
Сўнг орқаларига қараб, Умар розияллоҳу анҳуни йиғлаётганини кўриб: "Эй Умар! сизни нима нарса йиғлатяпти", дедилар.
Умар розияллоҳу анҳу: "Ё Росулуллоҳ, ўғлингиз балоғат ёшига етмаган бўлса, амал дафтарига қалам ёзмаётган бўлса, талқинга ҳожати бўлмаса, (хам сиз буларни ўргатяпсиз. Сиздан кейин), хитоб аҳли нима қилади. Чунки улар балоғат ёшига етган бўлса, қалам хам амалини ёзиб турган бўлса ва сиздек талқин айтувчи тополмаса нима қилади ё Росулуллоҳ", деди.
Шу вақт Умар розияллоҳу анҳуни саволига жавоб бўлиш учун, оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳдан, бу оят нозил бўлди.
Аллоҳ айтди: "Аллоҳ иймон келтирганларни дунёда ҳам охиратда ҳам ҳақ калимаси билан собит қилади ва золимларни залолатга бошлайди ва Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсани қилади."
Аллоҳ қадамларимизни динда собит қилсин!. Амин!!!Арабчадан Муҳаммад Аюб таржимаси.
Дўстларингизга улашинг!
➥ @Muhammad_Ayub_Domla
930 viewsedited 18:14