Get Mystery Box with random crypto!

#Қадам_бақадам Ҳамма нарса қадам-бақадам. Йўлларни қадам-бақ | Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

#Қадам_бақадам

Ҳамма нарса қадам-бақадам.

Йўлларни қадам-бақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Тома-тома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга айланади.
Инсон ҳам кўзимиз илғолмайдиган ўлчовлар билан униб-ўсиб, камолотга етади. Дунёда ҳеч бир нарса бирданига катта бўлиб қолмайди.
Ҳамма нарсани Аллоҳ йўқдан бор қилиб, аста секин униб-ўсиши У Зотнинг ер юзига ўрнатган қонунларидандир. Табиат ҳам, инсон ҳам ана шундай. Аста секинлик билан илдиз отмай, бир кунда ўсиб қолган дарахт қулаши муқаррар.
Биз мўминлар инсон сифатида яшаш тарзимиз ҳам шу қонунларга боғлиқдир. Ҳеч ким бир кунда камолга эриша олмайди. Иймон ҳам, куфр ҳам аста секин буюклашади.
Кўзимиз кўраётган нарсалар, қулоғимиз эшитаёган сўзлар, тилимиз сўзлаётган гаплар бамисоли томчи. У тома-тома ё иймонимизни, ё куфримизни буюклашишига хисса қўшади.
Намоз раъкатлар сони билан, рўза кунлар сони билан, ҳаж тавофлар сони билан мукаммал бўлади. Саноғида камчилик бўлса, бу амаллар адо қилинган ҳисобланмайди.
Йўл ҳам қадам-бақадам кесиб ўтилади. Босилган ҳар бир қадам йўлнинг бир парчаси ҳисобланади. Яхши ва ёмон амал ҳам ҳудди шундай. Амалларимизнинг йиғиндиси иймон ёки куфр йўлимизни тамомлайди. Яхши ва ёмон амалнинг кичкинаси, аҳамиятсизи бўлмайди. Биргина сўз билан абадий жаннатий ёки абадий жаҳаннамий бўлишимиз мумкин. Шунинг учун қулоғимизга кирган бир сўзга, тилимиздан чиққан бир сўзга бефарқ бўлмаслигимиз, аҳамиятсиз қолмаслигимиз лозим. Ҳарфлардан сўзлар, сўзлардан жумлалар қурилгани каби, ҳаётимиз ҳам кечаги намозимиз, бугунги зикримиз, эртанги солиҳ амалларимиздан ташкил топиб, бизнинг ҳаёт йўлимизни акс эттиради, охират йўлчилигимизни тамомлайди. Ҳамма нарса қадам-бақадам...

@MuhammadAliMuhammadYusuf