Get Mystery Box with random crypto!

#Тавсия Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шундай деди: Олдинги ул | Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

#Тавсия

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Олдинги уламолар қуйидаги сўзларни бир-бирларига мактубларида ёзишар эди.

1- Ким ичини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташини ислоҳ қилади.

2- Ким Аллоҳ билан ўзининг орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамларнинг орасини ислоҳ қилади.

3- Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унинг дунё ишларини Ўз зиммасига олади.

Ибн Абуд Дунё «Ал-ихлос ван-нийя» китобида ривоят қилган.

@MuhammadAliMuhammadYusuf