Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлар давраси Умр ҳам бир жойга бориб қолмоқда, Жарангли ке | Muhammad Ali ijodi

Дўстлар давраси

Умр ҳам бир жойга бориб қолмоқда,
Жарангли кечмоқда кўнгил наъраси.
Чунки сиз чорлайсиз бир чаман боғдай,
Дўстларим давраси, дўстлар давраси.

Душман ёвузлиги душманликданмас,
Дўстингдан айирар, усули шундоқ.
Сени зарра билиб этса хору хас,
Заррадан ҳам чоғроқ кўнгли бўлар тоғ.

Ишониб сирингни айтгувчи фақат,
Дўстлар борлигидан боши осмон бўл!
Дўстингдан топ, деган сўзга йўқ тоқат,
Дўст топ деб, дўст топ, деб юрган инсон бўл!

Севги ўтар кетар, кетар мансаб ҳам,
Ёшлик ҳам мункиллар бир куни ҳолсиз.
Фақат дўстлик билан боқий бу олам,
Дўстлик қаримайди дунёда ёлғиз!..

Муҳаммад Али

@muhammadaliijodi