Get Mystery Box with random crypto!

MUDDASSIR.UZ

Telegram kanalining logotibi muddassiruz — MUDDASSIR.UZ M
Telegram kanalining logotibi muddassiruz — MUDDASSIR.UZ
Kanal manzili: @muddassiruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 978
Kanalning ta’rifi

#Бисмиллаҳ...☆
◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
Бухоро вилоят Пешку туман "Чиқирчи" жомеъ масжиди имоми Ваҳобиддин Бозоров тасарруфидаги«@MuddassirUz» номли Расмий Канали!
Каналдан манба кўчирилганда манба @MuddassirUz кўрсатилиши шарт

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2021-02-13 09:40:38
#Кун_Ҳадиси

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси нафл ибодатда узоқ турдилар, ҳатто муборак оёқлари толди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Ахир Аллоҳ таоло сизнинг аввалги ва охирги гуноҳларингизни мағфират этмаганми?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб айтдилар: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?»
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Қаранг, икки олам сарвари бўлган зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг маҳбуб, гуноҳлари мағфират қилинган Расули бўлсалар ҳам, кўпроқ ибодат қилардилар, бу ҳақида сўралганда, «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» деб тушунтиряптилар. Бу эса шукрнинг нақадар муҳим амаллардан эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло бизга сон-саноқсиз неъматлар ато қилди ва қилмоқда. Танамизнинг бус-бутунлиги, сув, ҳаво, ҳаёт ва энг муҳими иймон неъматини бериб қўйди. Булар ҳақида тафаккур қилиб, Роббимизга шукр қилишимиз керак.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлин
https://t.me/joinchat/AAAAAEXWAGwjKyuPTxe9Gg
222 views06:40
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:46:07 #Фазилатли_ой

РАЖАБ
ОЙИ ФАЗИЛАТЛИ ОЙ

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Яқинларингизга ҳам Улашинг
Қаналга уланиш
t.me/MuddassirUz
233 views02:46
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:29:09
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлин
https://t.me/joinchat/AAAAAEXWAGwjKyuPTxe9Gg
242 views02:29
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:46:21 Ражаб ойининг фазилатлари ҳақида


– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?


– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир. 

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга хайрли дуоларда ҳам бардавом бўлайлик. Аллоҳ таоло ражаб ва шабон ойини барча мўминлар учун хайрли-баракали қилсин ва интиқ қалбларни соғ-салим Рамазони шарифга етказсин! (Амин!)

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ МАНЗИЛИМИЗ
              
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@MuddassirUz
468 views01:46
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:45:05
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг шанба куни
13 февраль, 2021
1 Ражаб, 1442


Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг, ҳамда каналимизга обуна бўлинг!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
261 views01:45
Ochish/sharhlash
2021-02-12 19:28:59
Ражаб ойи ҳам кириб келди.

Ражаб ойида ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлин
https://t.me/joinchat/AAAAAEXWAGwjKyuPTxe9Gg
429 views16:28
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:04:06 Asmaul Husna: 61-62.
Bizning Manzil : @MuddassirUz

|7.6 Mb |4:44


Kanalimiz:
@MuddassirUz #AsmaulHusna | ‏﷽

| 61. Ал-Муҳйи/ المُحْيِي
| 62. Ал-Мумийт / المُمِيتُ
•┈┈• •┈┈• •┈┈• •┈┈•

Набий ﷺ: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради» дедилар.
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Яқинларингизга ҳам Улашинг
Қаналга уланиш
t.me/MuddassirUz
296 views11:04
Ochish/sharhlash
2021-02-12 04:36:03
#Биласизми?

Расулуллоҳ ﷺ: «Ким менга бир маротаба салавот айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба салавот айтади ва ундан ўнта хатони ўчиради» дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунида кўп салавот айтишга тарғиб қилар эдилар. Биродарим, суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун бир дақиқа вақтингизни ажратинг. У зотга 10 марта салавот айтинг:

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

️ Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад


Иншааллоҳ, айни дамда Аллоҳ сизга юз маротаба салавот йўллаб, эвазига юзта гуноҳингизни ўчирди.

Дўстларга ҳам улашинг!
•••┄┄༻✿༺┄┄•••
@MuddassirUz
852 views01:36
Ochish/sharhlash