Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Эрталаб вақтли туришингиз ва ишга бел | Munajjimlar bashorati

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталаб вақтли туришингиз ва ишга бел боғлашингиз лозим. Кечаги кундан қолган ишларни биринчи навбатда адо этмасангиз, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Умуман айтганда, сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Ҳар қандай мушкул вазифаларни ҳам уддалай оласиз. Кун давомида телефон орқали ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гапларни гапиравериб хит қилиши мумкин. Аммо сир бой берманг. Ўзингизни атайин ундан юқорироқ қўйган бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

30 март куни зиммангизда анча мушкул бир вазифа туради. Бир ойлик оилавий бюджетни қойиллатиб ҳисоблаб чиқшингиз керак. Ҳисоб-китоб ниҳоятда аниқ бўлиши зарур. Бугун пул масаласида қийналмайсиз. Лекин барибир тежамкор бўлсангиз, зиён қилмайди. Сафарга, саёҳатга чиқишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун севимли китобингиз билан тиллашишингиз фойдалироқ. Турли учрашувлар, спорт машғулотлари бугун сизга позитив ҳадя этмайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар эрталабданоқ уй йиғиштириш, жиҳозлар жойини ўзгартириш билан банд бўлади. Худди байрамга ҳозирлик кўраётгандек шошиласиз. Бугунги кун сизга кутилмаган ҳодисаларни, тақдирингизни ўзгартириш қувватига эга учрашувларни ҳадя этади. Ақлингиз етмайдиган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Барибир фойда кўрмайсиз. Кечқурун овқатланишга эътибор билан ёндашинг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

30 мартда руҳан ўсиш ҳаракатига тушишингиз талаб этилади. Нуқсонларингиз бўлса, уларни йўқ қилишга уриниб кўринг. Шунда атрфодагиларнинг сизга бўлган ишончи, ҳурмати ортади. Лекин бу йўлда қасам ичманг. Гуноҳ бўлади. Ўзгаларнинг оғирини енгил қилинг. Савобга эга бўлинг. Афсуски, бугун молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада кечмайди. Пулларингиз мақсадсиз сарф бўлишга юз тутиши мумкин. Сергак тортинг. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги кун ҳақида режалар тузинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз тинчлик, хотиржамлик, аҳилликда ўтиши кутилмоқда. Яқинларингиз, танишларингиз билан бир-бирингизнинг шаънингизга тегадиган ҳақоратлар ёғдиришдан тийилинг. Иш жойингиздаги мартабангиз юқорилаши учун астойдил ҳаракат бошланг. Астойдилликдан бўлак йўл билан эзгу мақсадларга ета олмайсиз. Бир дақиқа ҳам бўшашманг. Тўхтаманг. Олға босишда давом этинг. Куннинг иккинчи ярмида уй учун деб қилинадиган харидлар муваффақиятли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

30 март куни оила аъзоларингиз қуршовида вақт ўтказишингиз кутилади. Бугун сизга жисмоний меҳнат ҳар тарафлама ёрдам беради. Фойдали кечади. Жисмоний меҳнат хунук ва ваҳималари хаёлларни ҳам миянгиздан сиқиб чиқаради. Ваҳоланки, унақанги хаёллар миянгизда жуда кўпайиб кетган. Ижодкорларнинг айримларига бугун куннинг иккинчи ярмида охирги ижод маҳсулини кўпчиликка кенг намойиш этиш имконияти туғилади. Сурункали хасталикка чалинганлар, ёши улуғларга вирус юқтириб олишдан сақланиш тавсия қилинади.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•