Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Бугун шахсий истакларингизга қарши | Munajjimlar bashorati

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун шахсий истакларингизга қарши кураша бошлашингиз мумкин. Лекин ғолиб бўла олмайсиз. Кураш аввалидаёқ таслим бўласиз. Бунга суюкли инсонингизни кўришингиз сабаб бўлади. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлишингиз сўралади. Молиявий масалани вақтинча четга сура туринг. Шундоқ ҳам моддий аҳволингиз ачинарли эмас. Ҳозир ундан ҳам муҳимроқ ишларни бажаришингиз талаб этилади. Улар бугун жудаям кўп бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 мартда иш бажаришда янги имконият эшиклари очилганига гувоҳ бўласиз. Ишни ўзингизга нисбатан ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ ҳамкасб билан шерикчиликда бажаришингиз эҳтимоли бор. Жамоавий иш барибир яхши-да. Тез ва соз бажарасиз. Бугун ҳаммомга тушиш, организмни ортиқча заҳарли моддалардан тозалашда асқотадиган профилактика амаллари муваффақиятли якун топади. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмини янги шартномага имзо чекиш ёки чекмаслик ҳақидаги ўй-хаёллар билан ўтказишади. Агар қалбингизда бу шартномага нисбатан шубҳа бўлса, имзо чекишдан воз кечинг. Ёлғизлар қандайдир кичик тадбирга бориш натижасида бўлғуси жуфтини учратиши мумкин. Учрашув танишувга уланиши аниқ. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг. Акс ҳолда тез кунда ошқозонингиздан шикоят қила бошлайсиз. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

30 март куни организмингизга қуллуқлар қилсангиз арзийди. Чунки у шамоллаш ва шу каби асоратларни аъло даражада енга олади. Лекин барибир дори-дармонсиз мақсадга етиб бўлмайди. Фақат иммунитетингиз мустаҳкамлиги шу тахлит дардларни енгишда далда бўлади. Ҳар бир масалада чуқур мулоҳаза билан иш тутинг. Енгил ўйлаш ҳам касалликларга сабабчи бўлади. Автомобил бошқаришни энди-энди ўрганаётганлар йўлга муаллимсиз чиқмаслиги тавсия этилади. Серқатнов йўлларда машина рулини бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Атрофдагилар, оила аъзоларингиз, ҳамкасбларингиз билан мулоқот чоғида овозингизни бир парда пастлатган ҳолда гапиришингиз керак бўлади. Баъзиларга баланд овозда гапиришингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан иш юзасидан келишувларда муваффақият қозонади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан дунёқарашлар турлича бўлиб чиқмоқда. Битта йўлга тушиб олишга ҳаракат қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

30 мартда ўзгаларга қанот бағишлаш, уларни руҳлантира билиш қобилиятингизни ишга солинг. Айниқса, тижоратчи танишлар, дўстларга руҳ бера билсангиз, пичоғингиз мой устида бўлади. Жуфтингизга у даражада қўполлик қилишингиз тўғри бўлмайди. Шундоқ ҳам у сизни кўз қарашингизданоқ тушуна олади. Кечқурун рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўлинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•