Get Mystery Box with random crypto!

Биз бир-биримизни ёмон кўраяпмиз... Биз бир-биримизни ҳурмат | MUBORAK.UZ | Shavkat Normuminov

Биз бир-биримизни ёмон кўраяпмиз...

Биз бир-биримизни ҳурмат қилмаяпмиз...
Биз бир-биримиз билан тортишаяпмиз, илм йўлида, илм ривожида эмас, арзимаган сабаблар билан бир-биримиз билан баҳслашаяпмиз...
Ижтимоий тармоқда яширин профилларда бир-биримизга тош отаяпмиз, бир-биримизни ҳақорат қилаяпмиз, камситаяпмиз, қадр-қийматимизни ерга ураяпмиз. Кўчада кўришганда эса бизданда яқин инсон йўқ, бизданда тўғри тушунадиган инсон йўқ.
Инсон хатокор, инсон адашувчи, шайтон қонида юрибди инсоннинг, бир зумда тўғри йўлдан адаштириб юборади. Биз эса тўғри маслаҳат бериш ўрнига ўша инсон устидан кулаяпмиз. У инсонку Аллоҳдан йиғлаб, тавба қилиб, кечиришини сўраб олди. Бизчи? Биз ғафлатда қолаяпмиз, ҳар кун бир оламшумул янгилик излаяпмиз, хато қиладиган инсонни излаяпмиз, гумроҳлик қилаяпмиз
...
Аллоҳ ҳаммамизни ўз паноҳида асраб, тўғри йўлдан адаштирмасин!!!

Шавкат Нормўминов

@Muborak_Uz