Get Mystery Box with random crypto!

Бугун байрам. Бугун болажонлар байрами. Бугунги кун ҳам календ | MUBORAK.UZ | Shavkat Normuminov

Бугун байрам. Бугун болажонлар байрами. Бугунги кун ҳам календарда қизил билан белгиланиб, дам олиш куни деб эълон қилиниши барча ота-оналарнинг орзуси эдию, лекин майли, шунисига ҳам шукр.
Бугун аслида болаларни ҳимоя қилиш куни. Болаларга бефарқ бўлмаслик, уларни асраш, авайлаш куни. Сиз ўзингизга таниш болакайни бегона машинага чиқараётганликларини ёки бегона одам билан суҳбатлашаётганини, бегона одам болажонларга ширинлик, совға бераётганлигини кўрсангиз, ўша одамдан кимлигини, бу меҳрибончиликнинг сабабини сўрашга 100 фоиз ҳаққингиз бор. Болажонлар тақдирига бефарқ бўлманг. Бир болага етти қўшни ота-она, буни унутманг!

Болажонлар байрам муборак!

Шавкат Нормўминов