Get Mystery Box with random crypto!

Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чи | Mubiyn_UZ

Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.
Унинг карандачилиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!
Йигитлар ишга қаттиқ киршди. Иш оғир, ер анча қаттиқ. Иш қуроллари ҳам жуда боп эмас. Унинг устига бу пўрим йигит бир оз дам олишга ҳам қўймай уларнинг тепасида турди. Ўлгудек ишлашиб, ниҳоят шом пайтида зўрға тугатишди. Айниқса уларнинг орасида ёши каттароғи бор эди, ўша киши сиртдан билдирмас ҳам, анча ҳориб қолди. Ниҳоят иш якунланиб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алмаштиришди. Ҳалиги бойвачча уйига кириб кетди. Булар энди пулни олиб чиқар, деб анча кутишди, ҳеч гап йўқ. Охири одобдан бўлмаса ҳам ичкари уйининг эшигига бориб чақиришди. У сўрида ястаниб ётганча телевизор томоша қиларди. Уларга беписандлик билан қараб:
– Эээ...сенлар ҳалиям шу ердамисанлар? Ҳа, айтмоқчи ҳақларингни эртага оласанлар.
– Ўйлаб гапиряпсизми? Эртага яна келамизми?
– Э, бошимни оғритмаларинг! Асабимга текканларинг учун бир сўм ҳам бермайман! Қани, уйни бўшатиб қўйларинг!
Унинг бу гапидан ҳангу-манг бўлиб қолишди. Ўзларича босиқлик билан инсофга чақирмоқчи ҳам бўлишди. Бироқ истеҳзо қилишдан нарига ўтмади. Шунда уларнинг ёши каттаси тасалли бериб, бойваччани Худога солиб ортига қайтишаётган эди, ёшроғи чидай олмай:
– Илоҳим, бизнинг ҳақимиз жанозага буюрсин! – деб юборди. Бу гапни эшитган хотини қўрқиб кетди:
– Оғзингизга қараб гапиринг!
Вақт алламаҳал бўлиб қолгани сабабли автобус, йўналишли таксилар ҳаракати тўхтаган. Чўнтакларида таксига етарли пули йўқ хизматкорлар пиёда кетишга мажбур бўлишди. Анча юришганидан кейин бир енгил машина келиб тўхтади.
- Чиқинглар, акалар. Обориб қўяман.
Бир-бирига қараб қолишди. Ноилож баҳона қилишди:
- Йўқ, раҳмат пиёда кетаверамиз.
- Шу ярим кечада-я? Қаёққа борасизлар ўзи?
Манзилни эшитиб:
- Вой бўўй! Қачон етиб борасизлар. Чиқинглар, мен киракаш эмасман, бекорга обориб қўяман, -деб илтифот қилди.
Улар машинага чиқишгач, нима қилиб юрганларини сўради. Бўлган гапни эшитиб, анча жаҳли чиқди ва тасалли берди. Сўнг давом этди:
– Бугун ҳаётимда энг қувончли кун. Фарзандли бўлдим. Шу туғилган фарзандим учун эҳсоним бор эди. Сизларни Худо етказди, - деб анча пул узатди.
Йўқ дейишганига қулоқ солмай мажбур қўлларига тутқазиб қўйди. Пул анча эди. Ҳатто бугунги келишилган пулдан ҳам ортиқроқ эди. Тақдир тақозосига кўра орадан бир хафта ўтиб ўша кўчага бориб қолишди. Ҳалиги бойваччанинг уйи томон қарагилари ҳам келмас эди. Лекин унинг дарвозаси олди негадир гавжум эди.
– Тўй бўляпти, шекилли, – деди уларнинг бири.
– Э, тўй қаёқда, – деди уларни олиб келаётган ҳайдовчи. – Кеча бу ҳовли эгасининг еттига тўлган ўғли автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Ўшанинг жанозаси...

Эй инсонлар, ҳушёр бўлинглар! Хатти-ҳаракатларимиз яраша бир кунмас бир кун жавоб оламиз.
Бу дунё қайтар дунё....

Дўстимиздан..

https://t.me/joinchat/AAAAAEzXDnu6k6kDD1hUUg