Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳанифа ( р.а) билан Муҳаммад ал- Боқир ораларидаги бўлг | Mubiyn_UZ

Абу Ҳанифа ( р.а) билан Муҳаммад ал- Боқир ораларидаги бўлган илмий мунозара ҳақида.

Абу Ҳанифа Мадинаи Мунавварага келганларида Имом Муҳаммад ал- Боқир ибн Али Зайнил Обидин билан учрашганлари ва у зот билан илмий мунозара қилганлари ривоят этилади.
Муҳаммад ал- Боқир Имом Абу Ҳанифа ҳақида нотуғри фикрда бўлган эканлар ва улар кўришишганида маломат этиб : " Менинг бобом дининг таълимотини ва хадислари кўрсатмаларини қиёс билан алмаштирган сизмисиз?" дейдилар. Шунда Абу Ҳанифа у зотга :"Худо сақласин " деб жавоб қиладилар. Муҳаммад ал- Боқир яна:" Йўк, шундай қилгансиз", дейдилар.Абу Ханифа у зотга: " Сиз ўзингизга лойиқ жойга ўтиринг, мен хам ўзимга лойик жойга ўтирайин, чунки мен учун сизнинг хурматингиз бобонгиз Мухаммад ( саллалоҳу алайҳи.васаллам) сахобаи киромлар қилган даражададир", дейдилар ва
Муҳаммад ал- Боқирга якин жойга ўтириб:" Мен сиздан уч нарса хақида сўрайман , сиз уларга жавоб берсангиз,- дейдилар ва гапларини давом эттирадилар;-Айтинг-чи , эркак заифроқми ёки аёлми?" Мухаммад ал - Бокир ; " Аёл , дейдилар. Абу Ханифа :" Меросда аёлнинг улуши канча?" Мухаммад ал- Бокир : " Эркакка икки баробар улуш , аёлга эса бир улушдир". Шунда Абу Ханифа :" Бу бобонгиз таълимотидир. Агар мен бобонгиз дининиг таълимотини ўзгартирганимда, қиёс тақозосига кўра, эркакка бир улуш, аёлга эса икки улуш бўлиши керак эди, чунки аёл эркакдан кура заифрокдир,- дейдилар.Сунгра яна сурайдилар: - Намоз афзалроқми ёки рўзами? " Муҳаммад ал- Боқир :" Намоз афзалрокдир", деб жавоб киладилар. Абу Ханифа:" бу бобонгизнинг сўзидир. Агарда мен бобонгизнинг сузини узгартирганимда, киёсга кур а , хайздан пок булган аёлни намознинг қазосини уқишга буюриб , рўзасининг қазосини тутмасликка амр этган бўлардим,- дейдилар. Сунгра яна сўрайдилар:" Бавл ( сийдик) нинг нажосати огиррокми ёки нутфа ( маний)
никими? " Муҳаммад ал- Боқир: " сийдик огиррок нажосатдир." , дейдилар.
Шунда Абу Ханифа у кишига: " агарда мен бобонгиз дини таълимотини киёс билан узгартирганимда , киёс такозосига кура бавл килгач гуслга буюриб , маний чикканида тахоратга буюрган булур эдим, лекин киёс туфайли бобонгиз дини таълимотини узгартиришдан Аллох узи асрасин ", дейдилар.Шундан сунг Имом Муҳаммад ал- Боқир жойидан туриб , Абу Ханифани қучоклаб , юзларидан ўпиб , хурматларини жойига қўядилар.
Ушбу илмий мунозарани Муваффак ал - Маккий уз китобида келтирган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEzXDnu6k6kDD1hUUg