Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 87.81K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 439

2021-09-06 08:30:46 Аёлнинг кундузи ойна олдидаги монологи:
Зудлик билан озишим керак!

Аёлнинг кечқурун қозон олдидаги монологи:
Севадиган қандай бўлсам шундай севиши керак!

Айман Ёғий

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
22.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-09-06 04:06:01 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо ёғочига суяниб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйилиб, ёғочни тарк этганларида, унинг зорлангани эшитилди. (Минбардан) тушиб уни бағирларига босгандилар, у тинчланди.

Маҳзунни, у хотинми, фарзандми ё бошқа тирик жонзотми, бағирга босиб тинчлантириш, суннат амалга айланди.

https://t.me/MubashshirAhmad
22.0K views01:06
Ochish/sharhlash
2021-09-06 00:04:35
"Агар бирор нарсада зарар бериш учун ҳаммалари йиғилиб келишса ҳам, Аллоҳ ёзгандагина зарар бера оладилар".

https://t.me/MubashshirAhmad
3.6K views21:04
Ochish/sharhlash
2021-09-06 00:03:50 Тун бепоён. Бизнинг чироқларимиз эса жуда нурсиз. Қуёш чиқмагунча, атроф ёришмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.5K views21:03
Ochish/sharhlash
2021-09-05 19:00:11 #тасаввуф

«Зикр» калимасининг маънолари

Устоз Мубашшир Аҳмад билан

«Тасаввуф дарслари» 24-дарс

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-09-05 19:00:11
#тасаввуф

«Зикр» калимасининг маънолари

Устоз Мубашшир Аҳмад билан

«Тасаввуф дарслари» 24-дарс

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.9K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-09-05 10:39:49
Эркак хато қилади, аёл хафа бўлади ва эркак узр сўрайди.
Аёл хато қилади, эркак ғазабини сочади, аёл хафа бўлади ва эркак узр сўрайди.


Марк Твен

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
21.2K views07:39
Ochish/sharhlash
2021-09-04 22:17:30 "Муфтий ким бўлар экан?" деб танишлар мендан кўп сўрашади. Шунда Обид Асомов айтган мана бу латифа ёдимга тушади:

"Трамвай ҳайдовчиси: "Бензиннинг нархи ошар эмишми?" деб сўрайди. "Сенга нима? Ўзинг трамвай ҳайдовчиси бўлсанг?" деб унга эътироз билдиришса, "Зажигалка (ёндиргичимни)ни нима билан тўлдираман", дейди.

Ҳаммамиз бу масалада трамвай ҳайдовчисимиз . Лекин зажигалкамиз бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
7.7K views19:17
Ochish/sharhlash
2021-09-04 12:15:20 Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди.

Халқнинг овози эшитилаётгани ва ҳукуматимизнинг бундай нозик масалаларга муносабати мени хурсанд қилди. Ҳуқуқларимиз қайтаётганидан севинчдамиз.

Ҳозир рўмолни бўйинни қўшиб ўрашга рухсат берилмабди, десам, қувончли хабарни хиралаштираётгандек бўламан. Умид қиламан, бўйнингни кўрсатиб юр, деб ўқитувчилар ўқувчилари кўнглини синдиришмайди.

Энг катта масала ҳал бўлганда, жузъий жиҳатни деб ҳеч ким муаммо кўтармайди. Муроса йўли билан масала тугал ҳал бўлади.

Энди ислоҳотларни тўлиқ тўғри йўлга тушиб олишига сабаб бўладиган мулоҳазамни айтсам: "Мавсумий" қарор ё баёнотларни тўхтатиб, ишларни қонунлар билан тартибга солиш ва уларга риоя қилишга кўникиш даври келди. Ҳа, кўникиш. Чунки биз оғзаки қарор ва буйруқлар билан иш қилишга ўрганиб қолганмиз.

Бу эса жамиятнинг ҳамма қатламига алоқадор масалалар бир кишининг кайфият ва тушунчасига боғланиб қолишига сабаб бўлади.

Масалан, айнан рўмол масаласида Халқ таълими вазирининг фикр ва баёноти икки ой ичида икки хил янграмоқда. Олдинроқ бу йил мактабларда мактаб формасига қатъий риоя қилиниши гапирилган бўлса, ҳозир истиснога рухсат этилиши айтилмоқда.

Агар бу масала Қонун билан тартибга солинса, бутун жамият кимнингдир оғзига қараб қолишига эҳтиёж туғилмайди. Ҳамма Қонунга амал қилади, ундан чиққан жазоланади. Бошқа қонун-қоидалар ҳақида ҳам шу гап.

Рўмол масаласида эса қонун қабул қилишимиз шарт эмас. Бу ҳуқуқни ҳимоя қиладиган Конституциямиз ва айрим қонунларимиз олдини, уни тўсиб турган баъзи қарор ва баёнотлардан тозалаб ташласак кифоя.

Яна кунимиз хурсандчилигига қайтаман: Қизларимиз бошига момоларининг рўмоли қайтаётгани билан ҳаммани табриклайман.

Бу тўғрида ишончли қадам ташлаётган ҳукуматимизга миннатдорчилигимни изҳор қиламан ва қодир Аллоҳдан бу қадамлар янада мустаҳкам бўлишини тилайман!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
27.3K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2021-09-04 09:22:01 Мўминнинг то қабрга қадар қўриқчиси, ёрдамчиси ва қуроли бўлган зикрнинг фойдалари ҳақида туркум дарслар
18.4K views06:22
Ochish/sharhlash