Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 86.33K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2024-04-10 20:53:59
ҲАМАС лидери Исмоил Ҳанийя бугун уч ўғил ва бир қанча набиралари шаҳид бўлгандан кейин қуйидагича баёнот берди:

- Аллоҳ таолога фарзандларимни шаҳид қилиш билан шарафлантиргани учун ҳамд айтаман.
- Биз бу оғриқ ва қонлар билан халқимизнинг, ғоямизнинг ва умматимизнинг орзулари, келажаги ва озодлигини барпо қиламиз.
- Шаҳид фарзандларим замон шарафини, макон шарафини ва хотима шарафини баробар қозонишди.
- Босқинчиларга айтамиз: "Бу қонлар бизнинг принципларимиз ва еримизни мустаҳкам ушлашимизда саботимизни янада зиёда қилади".
- Душман қотиллик, вайронагарчилик ва қувғин билан ололмаган нарсаларини музокараларда ҳам ололмайди.
- Фарзандларимизнинг қони Қуддус ва Ақсо озодлиги йўлидаги қурбонликларимиздир.
- Қурбонликларимиз қанчалык катталашса ҳам олдимизга қўйган мақсадлардан заррача чекинмаймиз!

Манба: Al-Jazeera

@MubashshirAhmad
12.9K views17:53
Ochish/sharhlash
2024-04-10 20:41:52
Бугун ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг уч ўғил ва бир қанча набиралари шаҳид бўлди. Видеода бу фожиа ҳақидаги хабарни олган Ҳанийянинг ўзини тутиши тасвирланган. У: "Аллоҳ осон қилсин", дея дуо қилиб, фаолиятида давом этган.

Изоҳ сиздан.

@MubashshirAhmad
14.9K views17:41
Ochish/sharhlash
2024-04-10 07:36:29
Замонимиз мўғуллари бостириб кирмасдан олдинги ва кейинги Ғазодаги айни бир макон.

@MubashshirAhmad
23.2K views04:36
Ochish/sharhlash
2024-04-10 02:29:31 Лут алайҳиссаломнинг бузуқи қавми ўз мухолифларини шундай таърифлаган эди:
"Уларни (яъни, пайғамбар Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан". ("Аъроф" сураси, 82-оят).

Улар бу гапи билан АҚШ президентидан кўра ростгўйроқ ва ҳаёлироқ экан. Байден биржинслилар ҳақида гапира туриб: "Бу муҳаббатнинг ғалабасидир", деди.

@MubashshirAhmad
25.5K views23:29
Ochish/sharhlash
2024-04-09 21:50:02
Исроил мудофаа кучлари собиқ штаб бошлиғи Гади Эйзенкот:

ҲАМАС шафқатсиз, мослашувчан, қўлга тушириб бўлмайдиган ва мустаҳкам душман бўлиб, унинг кучи икки қисмдан иборат:

Исроил можароси тажрибаси билан сайқалланган мустаҳкам сиёсий қанот. У зарбаларни юмшатиш ва воқеалардан ўз манфаати учун фойдаланишда катта тажрибага эга.

Ва Иззаддин ал-Қассам бригадаси шаклидаги ҳарбий қанот. Ҳозирда Исроил армиясига нисбатан заиф ҳарбий салоҳиятига қарамай, дунёдаги энг қудратли армияларда етишмаётган ҳарбий тажриба ва тактикага эга. Жанговар таълимоти ўта кучли, уларнинг луғатида "мағлубият" сўзи мавжуд эмас.

Голос Палестины

@MubashshirAhmad
26.4K views18:50
Ochish/sharhlash
2024-04-09 21:31:49
Гарчи бу Рамазон ҳайити Ғазойимиз туфайли татимаётган бўлса-да, Аллоҳдан бутун дунёга тинчлик, Ғазога нусрат сўраб, Сизларни бу байрам билан табриклайман!

Аллоҳдан Рамазонда бажарган амалларимизни қабул қилишини ва кейинги ҳайитларимиз ҳақиқий хурсандчилик бўлишини сўрайман!

@MubashshirAhmad
36.3K viewsedited  18:31
Ochish/sharhlash
2024-04-09 19:29:20 Дунё тўғрисида розилик, зоҳидликдан яхшироқдир. Чунки рози банда ўз даражасидан ортиғини истамайди. 

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
25.1K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-04-09 17:11:58 "Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб қилдилар.

@MubashshirAhmad
27.9K views14:11
Ochish/sharhlash
2024-04-08 22:50:23 Faiziddin Mu'min ёзяптилар.

Навқирон давримда болали бўлолмаётганлар ҳақида эшитсам, нима қилибди маззаю, ҳалақит берадиган ҳеч ким йўқ, жуфтлик уйқуга тўйиб, ишлаб пул топиб яйраб яшаб юраверади, насиб қилган бўлса бўлади бўлмаса нимаси фожеа дердим.

Энди ёшим улғайган сари фарзанд нақадар муҳимлигини англаяпман. Айниқса, Европада ёлғиз қолиб, катта ҳувиллаган уйда бир ўзи иҳоталаниб қолиб, хабар оладиган ҳеч кими йўқ, дўстлари билан ҳам алоқаси узилган қарияларни кўравериб серфарзанд бўлиб уларни иймон ва ислом билан тарбиялашдаги машаққатларга мардонавор чидаш керак экан деяпман.

Болаларингиз сал катта бўлиб ўзини эплаб сизга дастёр бўлиб қолса, ўзини ўзи чўмилтириб, кийимларини ювиб, овқатини ўзи қилиб, сизга ҳам чой дамлаб овқат тайёрлаб беришини кўриб, алҳамдулиллаҳ яхшиям эртароқ кўрганим деб қоларкансиз.

Англияда олдин яшаган жойимдаги қўшнилар аҳволини эшитиб маҳзун бўлдим. Бирин кетин ёлғизликда вафот этибди, ўзини эплолмайдиган ҳолга келганда қариялар уйига олиб кетишибди. Болалари ўлганда келибди. Шунча қийналиб ишлаб ипотекасини тўлаган уйлари ҳувиллаб қолибди, уни сотиб болалари ота-онасининг қариялар уйи хизмати учун тўлайди, ортганини бўлишиб олади.

Мана шундай аянчли оқибатдан паноҳ сўрайман. Аллоҳ асрасин, умримиз охирини ҳам гўзал қилсин.

@MubashshirAhmad
45.0K views19:50
Ochish/sharhlash
2024-04-08 20:55:20 Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

@MubashshirAhmad
31.3K views17:55
Ochish/sharhlash