Get Mystery Box with random crypto!

Амир Ҳайдарнинг қарзи 1235/1820 йил бошида Бухоро қозиси Мир | Mubaşşir Ahmad

Амир Ҳайдарнинг қарзи

1235/1820 йил бошида Бухоро қозиси Мир Абулҳасанхўжа ҳузурида бир ҳовли олди-сотдиси бўлди. Унда Бухоро ҳукмдори Амир Ҳайдар ўзининг Бухоронинг Жиловхона гузарида жойлашган ҳовлисини боғ ва сув таъминоти билан бирга 300 олтин ашрафийга сотди. Пулини эса қўлига ҳам олмади.

Чунки давлат хазинасидан - байт ул-молдан 300 олтин ашрафий қарзи бор эди. Шу сабаб бу пулни қозихонанинг ўзида, байт ул-молнинг вакили Муҳаммад Ҳакимбий кулли қушбеги қабул қилиб олди ва ҳазинага топширадиган бўлди.

Амир Ҳайдарнинг байт ул-молдан қандай қарз бўлиб қолгани бошқа масала. Ўйлантиргани ҳукмдорнинг қарзини тўлаш учун ўз ҳовлисини сотишга қарор килгани.

Одил подшоҳларнинг ҳаётидан олинган бундай ибратли лавҳаларни дарсликларга ҳам киритиш лозим.

Uktambek Sultonov

@MubashshirAhmad