Get Mystery Box with random crypto!

Либерализм моҳияти 'Тафаккур чизгилари' телеграм каналида ли | Mubaşşir Ahmad

Либерализм моҳияти

"Тафаккур чизгилари" телеграм каналида либерализмнинг моҳиятига ишора берилибди:

Бугунги (гуманистик) либерализмнинг ҳақиқатни икки хил кўриши ва бир ёқлама эканининг сабаби унинг тарихига бориб тақалади. Масалан, Либерализмнинг асосчи оталаридан ҳисобланган Рене Декарт умумий ахлоқнинг асоси қилиб саховатни олган. Лекин, бу сахийлик инсоннинг шарафи ва қадр-қиммати билан боғлиқ. Бу шуни англатадики, сахийлик ва саховатни ўзининг ажралмас вазифаси деб биладиган модерн инсон одамларга уларни сортга бўлиб, танлаб муносабатда бўлади — ёрдам беради ёки четлаб ўтади.

Бунда фақат шараф соҳиби бўлмиш олий ирқларгина ёрдам, саховат, мурувват, ҳурматга муносиб кўрилади. Бошқалар паст ирқ сифатида эътибордан четда қолдирилади ёки шунчаки зулмга дучор этилади. Бу ўша буюк умумбашарий Маърифатпарварликдан бевосита мерос бўлиб қолган ахлоқ тамойилидир. Аслида инсонларни севиш ва қадрлашга асосланган бу ахлоқ кейинчалик нафрат, қаҳр ва агрессия билан уйғунлашиб кетади.

Деспотик социализм — йигирманчи аср коммунизми мана шундай фожиали эврилишга ёрқин мисол бўла олади. Достоевский буни жуда аниқ тарзда башорат қилган: чекланмаган эркинликдан бошланган ҳаракат охир-оқибат чекланмаган деспотияга (зулмга) айланиб кетади.

@Tafakkur_chizgilari