Get Mystery Box with random crypto!

Истибдод (диктатура) жамиятнинг қолоқлигидан, тарих қаърига чу | Mubaşşir Ahmad

Истибдод (диктатура) жамиятнинг қолоқлигидан, тарих қаърига чуқур қулашидан ва шуро* татбиқини истамаслигидан юзага келади. Фиръавннинг қавми ҳам шурога писандсиз бўлиб, у золимга том итоат қилгани туфайли, истибдод ва зулмнинг сабабчиси Фиръавн эмас, балки қавмнинг ўзи бўлган дейилади.

Бунга Қуръони карим шундай ишора қилади:
"Бас, у (Фиръавн) қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар." ("Зухруф" сураси, 54-оят).

Ҳаётида шурони татбиқ қилмаган миллат Қуръон ҳукмига кўра фосиқ бўлади.

****
* Шуро - маслаҳат, машварат ва кенгаш. Ҳозирда ҳақиқий фаолият юритадиган парламент, мажлис ва кенгашларга тўғри келади.


@MubashshirAhmad