Ҳасан Басрийдан нега дунёдан зуҳд қилганлари ҳақида сўрашганда | Mubaşşir Ahmad
Ҳасан Басрийдан нега дунёдан зуҳд қилганлари ҳақида сўрашганда шундай жавоб қилдилар: "Ризқимни мендан бошқа ололмаслигини билганим учун, ундан хотиржам бўлдим.
Амалимни мендан бошқа қилолмаслигини билганим учун, у билан банд бўлдим. Аллоҳ таоло мендан хабардор бўлганини билганим учун, Унга маъсият билан рўбарў бўлишга уялдим. Ва ўлим мени кутиб турганини билганим учун, Аллоҳ билан учрашувга сафарҳалтамни тайёрладим".