'Қуёшдек аниқ билсанг, гувоҳлик бер! Бўлмаса, ҚЎЙ!'. (Ҳоким ва | Mubaşşir Ahmad
"Қуёшдек аниқ билсанг, гувоҳлик бер! Бўлмаса, ҚЎЙ!".
(Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам миш-мишлар, ноаниқ хабарлар ва турли тушунмовчиликлар юзага келганда, хабарнинг аниқлигини қуёшни билгандек билсанг, гапир ва гувоҳлик бер, бўлмаса, йўлингдан қолма, у ҳақда гапирма, демоқдалар.
Гўзал намунамиз - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу таълимотлари бизга қанчалар зарурлигини ўйлаб кўринг, эй дўстларим.
Ҳадиси шарифни уч-тўрт бора ўқиб, ёдлаб олсак, бошқалар у ёқда турсин, шахсан ўзимиз учун ҳам жуда кўп фойда оламиз.
http://t.me/MubashshirAhmad